Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги муқимий номли қЎҚон давлат


Download 482.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/14
Sana22.01.2023
Hajmi482.97 Kb.
#1110324
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
yordamchi tarix fanidan maruzalar matni

Таянч тушунчалар : 
1. Туркистон бони. 
2. Турма қоғози. 
3. Жунаидхоню 
4. Оқ танга. 
5. Қора танга. 
6. Ярим шойи. 
7. Танга. 
8. Тилла
Фойдаланилган адабиѐтлар. 
1. Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Мулоқот. Т, 5-сон, 1998 й. 
2. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик 
шартлари ва тараққиѐт кафолатлари. Т, 1997 й.
3. Азамат Зиѐ. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Т, 2000 й.
4. Эрназарова Т, Когнев В. Тангалар ўтмиш даракчилари. Т, 1997 й.
5. Когнев Р. Ўзбекистон пуллар. “Фан ва турмуш” 5-6 сонлар. 1995.
 
 
 
12-мавзу: Россия тангалари. 
 
Режа: 
1. Қадимги рус тангаларининг пайдо бўлиши. 
2. Россияда ўтказилган пул ислохоти. 
VIII аср охирларида қадимги рус давлати худудига катта миқдорда шарқ тангалари кириб 
кела бошлади. Бу тангалар “дирхам” деб аталиб, Ўрта Осиѐ, Кавказ орти, Эрон, Кичик Осиѐ, 
Мессопотамия каби ҳамда Араб Халифалигининг катта худудида, Африка ва Испаниянинг турли 
жойларида зарб қилинар эди. Илгари VI – VII асрларда Русга шарқ тангаларидан сосонийларнинг 
драхмалари ҳам етиб келган эди. 
Дирхамлар йирик думалоқ шаклда зарб қилинар эди. Унинг иккала томонида ҳам ѐзувлар 
бўлар эди. Бу ѐзувлар халифа ѐки шохнинг номи, зарб қилинган шахар, йил ва шу кабилар эди. 
Рус давлатига Европа тангалари XI аср давомида кириб кела бошлади. Бу тангаларнинг 
асосий қисмини герман фенниглари, Англо саксларнинг пеннлари ташкил қилар эди. 
Византия тангалари ҳам қадимги Русда катта роль ўйнади. Византиянинг олтин тангалари 
халқаро савдо ишларида кўпроқ фойдаланилса, мис тангаларидан ички савдодаги пул 
муомаласида кенг фойдаланилар эди. 
Х аср охири – XI аср бошларида Қадимги Русда ўзининг хусусий тангасини чиқариш учун 
биринчи марта кўриниш бўлди. Ёзма манбаларда рус тангаларини зарб қилишнинг бошлариниш 
ҳақида маълумот сақланмаган. Лекин шу нарса аниқки, Русда танга зарб қилиш тасодифий эмас, 
балки бу бутун Рус тарихнинг ривожланиши давомида, аввало икки юз йил давомида унинг 
территориясида шарқ тангаларининг муомалада бўлганлиги натижасида юзага келди. 
Танга зарб қилиш Владимир I Святославич князлик қилган даврда (980 – 1015), аниқроғи, 
988 йилда христианлик расман қабул қилингандан кейин бошланди. Бу хақда Исо пайғамбарнинг 
олтин тангаларида ва кумуш тангаларнинг баъзиларида тасвирланганлиги далолат беради. 
Танга зарб қилишни Владимир I минг ўғиллари Святополк (1015 – 1019) ва Ярослав 
Мудрий (1019 – 1054) лар давом эттирди. Олтин тангаларни фақат Владимир зарб қилдирган эди. 


24 
Унинг 4 та турдаги тангалари маълум. Бу тангаларнинг олд томонида князь, орқа томонида 
Исонинг тасвири бор эди. 
Пул муомаласи даврида XII – XII – XIV асрлар пулсиз давр хисобланади. Мўғул – 
татарларнинг хужуми натижасида Россияда иқтисодий ҳаѐт инқирозга учраган. 
XIV асрнинг сўнгги чорагида 350 йиллик танаффусдан сўнг, Русда яна тангалар зарб 
қилинган. 
Янгича иқтисодий ва сиѐсий шароитда ривожланиш йўлига чиқиб, бир вақтнинг ўзида бир 
қанча шахар марказларида зарб қилана бошланди. Дастлаб рус князликлари орасида Москва 
князлиги, княз Дмитрий Донской даврида зарб қилинди. “Дмитрий” номи билан аталди. Олд 
томонида, қўлида қилич ушлаб турган киши ѐки “хўроз” акс эттирилди. Айланасига “Буюк князь 
Дмитрий мухри” деб ѐзилди. Орқа томонига Тўхтамиш номи ѐзилди, бу унинг Олтин Ўрдага 
вассаллигини билдирар эди. 
Мана шундай тангалар Рус давлатининг феодал тарқоқлиги даврида XIV асрларда барча 
шахар марказларида зарб қилинган. Албатта, Рус давлатида марказлашган давлатнинг ташкил 
топиши жараѐни, тангашунослик сохасига ҳам таъсир кўрсатган. Бу эса Москва князлиги 
атрофида ягона Рус давлати қарор топганлиги ўз ифодасини топган. Буюк княз Иван III даврида 
ўзига хос тангалар зарб этилган. 
1534 – 1535 йилларда Елена Глинская томонидан пул ислохоти ўтказилди. Янги 
тангаларнинг вазни ва ўлчов бирлиги ўзгарди. Мис тангалар – копейкалар пайдо бўла бошлади. 
Рус тангалари мис металига асосланади. Бироқ Иван Грозний ҳам ўз даврида янги тангаларини 
зарб қилдира бошлади. Лекин катта қийматдаги тангаларнинг йўқлиги салбий оқибатларга олиб 
келди. 
1610 йилда Москва князи Василий Шуйский даврида олтин тангалар – коопейкалар зарб 
қилина бошланди. “Тривенник” ва “пятачок” пуллари муомалада бўла бошлади. 
1654 йили Алексей Михайлович томонидан яна пул ислохоти ўтказилди. Йирик кумуш 
тангалар “Талер” каби, йирик мис танга “денги” – коопекйкалари муомалада бўла бошлади. Бу 
ислохот ҳам иқтисодиѐтга хеч қандай таъсир кўрсатмади, салбий оқибатларга олиб келди. 
XVII аср охири XVIII аср бошларида Россияда хокимият, машхур жавдат арбоби саркарда 
Пѐтр I хокимият тепасига келиши билан давлатнинг барча сохаларида ўтказган ислохотлари ўз 
натижаларини бера бошлади. Жумладан ислохот нумизматика сохасида ҳам олиб борилган. 
1700 йилда “полтина” ва “полполтушка” номли мис тангалар зарб қилдирган. 
1710 йили кумушдан “полтина”, “полполтушка” зарб қилдирган. 
Ниҳоят, 1704 йилда кумуш рубл кўп партияда мис коопейкалар зарб қилдирган, ундаги 
ѐзувлар славян харфлари билан битилган. 
5 ва 10 тийинлик тангалар рубл – талер, кумушдан “олтин” тангалар, рубл, “талер” ва мис 
тангалар, олтин – червонецлар зарб қилина бошланган. Бу эса мамлакат иқтисодиѐти учун ижобий 
оқибатларга олиб келган. 
Черновец оғирлиги 3,4 грамм Ғарбий Европанинг дукати билан тенглаштирилган. 
Мана шу тарзда XVIII асрда Пѐтр I нинг ислохотлари натижасида Россиянинг иқтисодий 
ҳаѐтида стабиллашув жараѐни рўй берди. Бунга черновец, рубл деб номланган пулларнинг зарб 
этилиши ҳам ижобий таъсир кўрсатган. 

Download 482.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling