Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Жанубий Кореяда мактаб тизими: ўрта ва юқори мактаблар


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Жанубий Кореяда мактаб тизими: ўрта ва юқори мактаблар 
Корейс тилида ўрта мактаб ―”чунхакё”деб номланади ва “ўрта 
мактаб” маъносини беради. Ўрта мактабда таълим мажбурий, бепул ва 3 
йил ўқитилади. Ўрта мактабга 11 ёшдан ошган, 12 ёшдагилар қабул 
қилинади.
Бошланғич мактабга нисбатан ўрта мактабда таълим олувчиларга анча 
юқори талаблар қўйилади. Синф раҳбарлари-хангыльлар таълим 
олувчилар ҳаётида муҳим ўринга эга, таълим олувчилар уларни қаттиқ 
хурмат қилишади. Ўрта мактабда бир кунда 6 та фан ўқитилади, 
шунингдек, алоҳида махсус 7-дарс ҳам бор. Ўқув дастурининг негизини 
қуйидаги фанлар ташкил этади: математика, корейс ва инглиз тили, қатор 
аниқ фанлар, “қўшимча”фанлар: санъат соҳалари бўйича, жисмоний 
тарбия, тарих, ханча (хитой пероглифи), этика, уй иқтисодини юритиш, 
компьютер саводхонлиги.
Машғулотлар 45 дақиқа давом этади. Бошланғич синфдаги 9 та фанга, 
ўрта мактабда яна 4 та фан қўшилиб, жами 13 та фан ўқитилади. Мактабда 


90 
чет тилларига эътибор кучли. Кўпчилик инглиз тилида бемалол гаплаша 
олади.
Кореялик таълим олувчилар инглиз тилидан ташқари классик хитой 
тилини мажбурий равишда ўрганадилар ва 5-синфдан бошлаб, Хитой 
тарихи ўргатилади. Бошланғич мактабдаги каби ўрта мактабда ҳам таълим 
олувчи синфдан-синфга имтиҳонсиз ўтади. Маълум фанлар учун 
имтиҳонларнинг стандарт шакллари мавжуд, фан ўқитувчилар тавсия 
қилинган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланадилар. Ўрта 
мактабнинг кўплаб таълим олувчилари дарсдан кейин қўшимча курслар 
“хагвонлар”га борадилар, ёки хусусий репетиторларга қатнайдилар. 
Алоҳида эътибор инглиз тили ва математикага қаратилган. Баъзи 
хавгонлар битта фанга асосланади, баъзилари барча асосий фанларни 
қамраб олади. Бу ўз навбатида мактаб машғулотларининг янада қийин 
бўлган иккинчи қисмига айланади. Ундан ташқари жуда иродали таълим 
олувчилар кураш турлари ва мусиқа мактабларига қатнашадилар. Таълим 
олувчилар шу тариқа дарсдан кейин уйларига жуда кеч қайтадилар.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling