Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Германияда ўрта мактаб типлари: асосий, реал, аралаш


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Германияда ўрта мактаб типлари: асосий, реал, аралаш 
мактаблар ва гимназиялар.  
Немис таълим олувчилари бошланғич мактабни битирганларидан сўнг 
умумтаълим мактабининг 2-поғонасига борадилар. 5 ва 6-синфлар, 
уларнинг ташкилий жиҳатидан қатъий назар, авваламбор, бола камол 
топадиган давр бўлиб ҳисобланади, болаларнинг кейинги ўқиш шаклига 
йўналтириш мақсадида кузатув олиб борилади. ГФРнинг баъзи Федерал 
Ерларида мавжуд бўлган йўналишли босқич (“Orientierungsstufe”) ота-
оналарга, таълим олувчи ва ўқитувчиларга II босқичдаги мактабга ўтишни 
ҳал қилувчи ишонарли асосни беришга мўлжалланган. Йўналтирувчи 
босқич мустақил ўқув муассасаси ёки II босқичдаги мактабнинг 1 қисми 
сифатида ташкил этилган. Берлинда бу босқич бошланғич мактабнинг 5-6-
синф шаклида олиб борилади. ГФРда ўрта мактаблар 4та типга бўлинади: 
гимназиялар, реал мактаблар, асосий мактаблар, умумлашган мактаблар.
Асосий мактаб 
Асосий ёки тўлиқ халқ мактаби бошланғич мактабни битириб, реал 
мактаб ёки гимназияга бормаган барча таълим олувчилар учун 
мажбурийдир. Бу мактабда охирги мажбурий синф 9-синф, баъзи ФЕларда 
10-синф ҳисобланади. Кўпчилик ФЕларда таълим олувчиларга қўшимча 
10-синфга эркин қатнаш имкони берилган.
Асосий мактабнинг мақсади-таълим олувчиларни иккинчи босқич I 
доирасидаги таълим ва касбий таълимни давом эттиришга тайёрлаш ва 
умумтаълим курсларига қатнашишдир. Асосий мактабларда таълим 
олувчиларни ишчи касби олами билан таништириш орқали касб танлашга 


114 
ёрдамлашишга эътибор қаратилади. Асосий мактабдаги ўқитувчилар 
ўзлари ўқимаган соҳалар билан ҳам шуғулланишга мажбур бўладилар. 
Масалан немис ва инглиз тили ўқитувчилари техникани ҳам 
ўзлаштирадилар. Бундай касбий аралашувнинг педагогик вазифаси ҳам 
бор: синф раҳбари болалар учун ишончли шахсга айланиши ва ўз 
тарбияланувчилари билан имкон борича кўп вақт бирга бўлишидадир.
Асосий мактаб ўқитувчилари ўзларини ўқитувчи эмас, ижтимоий 
педагог деб ҳис қиладилар. Лекин асосий мактабдаги таълим олувчилар 
ёмон ўзлаштиришига қарамасдан кўпчилиги касбий таълим олишга 
муваффақ бўлишади. Ҳозирги кунда Таълим вазирлиги асосий мактабни 
ислоҳ қилиш зарурати хақида фикр билдирмоқда. Бунда асосий мактаб 
ўқитувчилари бошланғич мактаб ўқитувчилари каби ихтисосликка эга 
бўлишлари керак дейилади.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling