Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҲУШЁРЛИК УИИНИ Ўйинда хоҳлаганча бола иштирок этиши мум- кин. 54-расм Уйин қоидасн.
- ТУХТА, ИЛДИМ
ҚУЁН ИНГА КИРОЛМАДИ
Бу ўйинда 31 нафар бола қатнашади. Улардан 20 таси иккитадан бўлиб кўл ушлашиб, давра шак- лида ин бўйлаб туради. Қолган 11 бола давранинг ичига киради, судья ҳуштак чалади. Болалар ҳуш- так чалиниши билан инларига киради, инга кира олмаган қуён ашула айтади ёки рақсга тушиб бе- ради. ҲУШЁРЛИК УИИНИ Ўйинда хоҳлаганча бола иштирок этиши мум- кин. 54-расм Уйин қоидасн. Ҳамма болалар қўл ушлашиб давра ҳосил қилиб, бирор қўшиқни айтиб туради- лар. Бир бола даврага чиқади ва: «Бир, икки, уч!», деб санайди. «Уч», деганда ҳамма болалар ўтиради, қўшиқ тўхтайди. Бирор бола ўтиришга улгуролмай қолса, даврадаги бола уни ушлаб олади ва ўртага чиқаради (54-расм). Янги чиққан бола ўзи севган ашула, шеър ёки қизиқарли ҳикоялардан ай- тиб беради. Ўйин охиригача шундай такрорланаверади. ТУХТА, ИЛДИМ Бу ўйинда 6 та иштирокчи қатнашади. Улардан бири коптокни осмонга отиб, ёнида турган дўстла- ридан бирининг (масалан, «Эргаш» деб) номини айтади. Тўп ерга тушгунча исми айтилган боладан ташқари ҳамма ҳар қандай томонга югуриб кета- ди. Исми айтилган бола тўпни илибоқ: «Тўхта, ил- дим», деб қичқиради. Ҳамма тақа-тақ тўхтайди, кўлида к';птоги бор бола хоҳласа бирортасини коп- ток билан уради. Ёки коптокни астагина ташлай- ди. Исми айтилган бола копток билан урганда, ни- шонга олинган бола уни илиб олиб, қайтариб ким- нидир урса, копток теккан боланинг номига бир ютқизиқ тўп ёзилади. Копток илолмай қолган бо- лага ҳам ютқизиқ очкоси ёзилади. ХУРМА ТАЁҚ Бу ўйинда иккита гуруҳ тайинланади. Ўйинни бошлашдан олдин 1,5 метрли иккита таёқ тайёр- ланади, кейин ўйин учун текис майдон аниқлана- ди ва 15 метрли масофага чизиқ чизиб, белгилаб олинади. Биринчи гуруҳ сардори ўйновчига таёқни уш- латиб, отишни кўрсатади. Иккинчи гуруҳ сардори эса ўйин майдонининг охирида туриб, таёқни тик- ка қилиб чизиқ устига санчиб қўяди. Биринчи гуруҳ мергани эса таёқни отади. Отилган таёқ майдон охирида ерга санчилган таёққа тегиб уни йиқитса, биринчи гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Агар таёқни йиқитолмаса енгилган ҳисобланади. Гуруқ сардорлари ва ■ иштирокчилар алмашиб, шу тартибда ўйнайверадилар. Ғалаба қилган болалар бараварига «хурма таёқ» дейдилар. Енгилган гуруҳ аъзолари ғалаба қилган гуруҳ болаларини ўйин майдонининг бошланиш жойидан майдон охири- гача елкаларида кўтариб бориб, яна жойларига қайтариб келиб қўйишлари керак. ЛАППАР Лаппар ўйинини икки бола ўйнайди. Болалар қўлларига биттадан ясси тош оладилар. 10-15 метр нарига битта юмалоқ тош қўйилади. Иккала бола ҳам олдинма-кейин қўлидаги тошни яқинига ту- ширишга мўлжаллаб отади. Кимнинг тоши юма- лоқ тошга яқин тушса, шу бола ўз тошини қўлига олиб, ўша жойдан рақиб томоннинг тошини ура- ди. Тош урилганда оралиқ масофани товон билан санаб бориш керак. Шу бола қўшни тошни уриб, белгилаб қўйилган маррагача (50, 100, 200 товон изи бўлиши мумкин) санаб бораверади. Ўйнаётган боланинг тоши қўшни тошга тегмаса, ўйинни ав- валгидек иккинчи ўйинчи бошлайди. Қайси бола тез маррага етиб келса, шу ютган ҳисобланади. ЧУҚУРЧАНИ ТОЗАЛАШ Ўйновчилар икки-уч гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳ алоҳида-алоҳида саф тортиб туради. Ҳар бир гуруҳ ўз қаршисидан 10-15 метр наридан чукурча кавлаб, майда шағал билан тўлдиради. Соққа учун 200-300 граммли тошлар тайёрланади. Ҳар қайси гуруҳ ўйинчилари навбат билан чу- қурчага соққа ташлаб, ундаги майда тошларни чиқариб тамомлаши керак. Чуқурчани олдин то- залаган гуруҳ ютган ҳисобланади. ПАРОЛ Парол ўйинида 7-синфгача ўқийдиган 10-12 та бола қатнашади. Улар икки гуруҳга бўлинадилар. Ўйинни ёзда майсазорда ёки қишда қор билан қоп- ланган майдонда ўйнаш мумкин. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling