Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet42/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

УЧЛИК МУСОБАҚАСИ
Шуғулланувчилар уч кишидан бўлиб турадилар. Ҳар бир гуруҳ майдонда учбурчак кўринишида жойлашадилар. Рақиблар орасидаги масофа 5-6 м бўлади. Ишора берилиши билан учликда қатна- шувчи ўйинчилар тўпни ерга туширмаслик учун бир-бирларига маълум тартибда узата бошлайди- лар. Қайси гуруҳ тўпни кўпроқ узатса, ўша ютган ҳисобланади.
Ўйиннинг бошқа тури. Ўйинчиларнинг жисмо- ний тайёргарлигига қараб тўпнинг ерга тегишига рухсат этилади (икки мартадан ошмаслиги керак).
ДАРВОЗАБОНЛАР БАҲСЛАШУВИ
Иккита дарвозабон мусобақалашади. Дарвоза- бонларнинг бири тўп билан 11 м ли белгида тура- ди, ишора берилиши билан у олдинга уч марта ўмбалоқ ошади ва тезда 180 га бурилиб, дарвоза- боннинг турган ҳолатини қабул қилади. Унинг ше- риги бу вақтда дарвозага тўп уради. Дарвозабон- нинг вазифаси - тўпни илиб олиш ёки уриб қайта- ришдир. Сўнгра ўйинчилар жойларини алмашади- лар. Ҳар бири 10 мартадан тўп уради. Тўпни кам ўтказган дарвозабон ўйинда ғолиб чиқади.
ҲАММА ЎЙНАЙДИ
Ўйин футбол қоидаси бўйича қўл тўпи майдон- часида ўтказилади. Иккита гуруҳ ўйнайди (у.^^р ўз навбатида иккита жамоага бўлинади). Биринчи жамоа болалари майдончада, иккинчилари эса унинг ён томонидаги чизиқда бир текисда жой- лашадилар.
Биринчи жамоа ўйинчилари ўйинни бошлаб, иккинчи жамоа ўйинчилари билан биргаликда ҳаракат қиладилар, яъни уларга тўпни узатиб, қай- тадан орқага узатилган тўпни қабул қилиб олади- лар. Ён томонидаги чизиқ орасида турган ўйинчи- ларга майдончага кириш учун рухсат берилмай- ди. Рақиб дарвозасига кўпроқ тўп киритган жа- моа ўйинда ғолиб чиқади.

МЕРГАН



56-расм

Полдан ёки ердан 1-1,5 м баландликда тўп илиб қўйи- лади. Ўйин қатнашчилари нишондан 3-5 м ва каттароқ ёшдагилар 5-8 м масофада туриб, теннис тўпини унга теккизишлари керак бўлади. Ўйин қатнашчиларининг со- нига қараб уларнинг ҳар би- рига 5-10 мартадан тўп улоқтириш ҳуқуқи бери- лади (56-расм). Тўпни мўлжалга энг кўп марта бе- хато теккизган ўйинчи якунда ғолиб ҳисобланади.
САВАТЧАГА ТАШЛА
Саватча полдан ёки ердан 1-1,5 м баландликда осиб қўйилади (арқоннинг бир учи гимнастика де- ворига боғланади, бошқа учи эса бошлиқ ёки ўқитув- чининг қўлида бўлади). Саватча яна ҳам барқарор бўлиши учун унинг тагига халтачага солинган қум ёки кичик тўлдирма тўп қўйиш мумкин.

57-расм



Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling