Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet47/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ИЛОН ИЗИ БЎЛИБ ЮРИШ
Ўқувчилар икки гуруҳга бўлиниб, старт чизиғи- нинг орқасида бир қатордан саф тортиб туради- лар. Ҳар бир гуруҳ қаршисида бир-биридан 0,5 м масофада 6-8 та тўлдирма тўп туради, гуруҳлар-

60-расм

нинг биринчи ўйинчилари кўзларини боғлаган ҳолда тўлдирма тўп олдида турадилар (60-расм).


Уқитувчининг буйруғидан кейин кўзк боғланган ўқувчилар илон изи бўлиб тўп орасидан гоҳ чап, гоқ ўнг томондан ўтишлари керак. Сўнгра кўзла- рини очиб, зстафетани иккинчи ўйинчиларга бе- радилар, сўнгра учинчи ўйинчиларга гал келади ва ҳоказо. Тўпларга тегмасдан ўтган ўйинчиларга 2 очко берилади. Ўйинда кўп очко тўплаган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
УЙ БАСКБТВОЛИ
Болалар икки гуруҳга бўлиниб, бир қатордан саф тортиб турадилар. Улардан 5-6 м нарида, стул ус- тида челак ёки саватча қўйилган бўлади. Ўқитув- чи буйруғидан кейин гуруҳларнинг биринчи ўйин- чилари 5 тадан теннис тўпини саватчага ташлай- дилар (61-расм). Сўнгра иккинчи, учинчи ўйинчи- лар ташлайдилар. 5 имкониятдан саватчага кўпроқ тўп туширган гуруҳ ўйинда ютган бўлади. Тупни отишда чизиқдан чиқмаслик керак. Тўпни паст- дан юқорига ташлаш лозим.

61-расм


т-Д-т
т-Д-г

КАЛХАТ ҲУЖУМИ


Ўқувчилар бир нечта тенг гуруҳларга бўлинади- лар, уларга «жўжа»лар номи берилади. Уларнинг ҳаммаси майдонча четларида чизилган доира ичи- да турадилар. Ўйинбоши калхат эса майдонча ўрта- сидаги доира марказида туради (ўқитувчининг ўзи олдин калхат вазифасини бажаради). У битта ёки бир нечта жўжанинг номини қичқириб айтади, номи айтилган болалар эса калхат атрофида югура бошлайдилар.
Ўқитувчининг ишорасидан кейин калхат жўжа- ларга ҳужум қилади. Калхат қўли теккан ўйинчи- нингўзи калхатга айланади ва ўйинчиларни тутиш- га ёрдамлашади.
Ўйин ҳамма ўйинчилар калхатга айланиб бўлгун- ча давом этади.
ЭСДА САҚЛАБ ҚОЛ
Ўйновчиларнинг ҳаммаси бир қатор бўлиб саф тортиб турадилар. Онабоши уларга 15-20 сония да- вомида яхшилаб тикилиб туради-да, сўнгра орқа- сига ўгирилиб кимдан кейин ким турганлигини ай- тади. Ўйин давомида ҳамма галма-галдан онабо- ши бўлади. Қаторда кимдан кейин ким турганини тўғри айтган ўйинчи ютган ҳисобланади.
КИМ ЗИЙРАК
5-7 та турли нарсалар ихтиёрий тартибда жой- лаштирилади ва улар ўйинчиларга 10 сония даво- мида кўрсатилади. Шундан кейин бу нарсалар бер- китиб қўйилади. Ўқитувчининг ишорасидан кейин нарсаларнинг қандай кетма-кетликда жойлашган- лигини болалар айтиб берадилар. Ҳар бир кўйил- ган камчиликка биттадан жарима очко берилади. Ҳаммасини тўғри айтиб берган бола ўйин толиби ҳисобланади.
чой-чой
Ўйинда 12-15 дан ортиқ бола қатнашиши мум- кин эмас. Ўйновчилар орасидан бир бола бошлиқ қилиб сайланади ва унга «чой» деган ном берила- ди. Раҳбар маълум бир ишора берганидан кейин ўша ўйинчи баланд овоз билан чой сўзини айтади. Қолганлар эса унинг орқасидан эргашиб, тутиб олишга ҳаракат қиладилар. Агар ўйинчилардан би- рортаси уни ушлаб олса ёки қўлини теккизса, улар ўз жойларини алмашадилар ва энди бу бола «чой» номини олади ва баланд овоз билан «чой» дейди. Қолган ўйинчилар энди уни ушлашга ёки унга қўл теккизишга ҳаракат қиладилар.
Энг эпчил, чаққон, тезкор ҳамда чой ролида кўпроқ вақт бўлган ўйинчи ғолиб ҳисобланади. Ўйин вақтида болалар олдиндан келишиб олинган чегарадан чиқиб кетмасликлари керак.
ЙЎЛБОШЧИ БЎЛ
Иштирокчилар жуфт-жуфт бўлиб иккита 1ур>уҳ- га бўлинадилар. Ҳар бир жуфт болага тартиб рақа- ми берилади. Гуруҳ ўйинчилари спорт майдончаси- нинг югуриш йўлакчалари бўйлаб жуфт-жуфт бўлиб, ёнма-ён югурадилар. Раҳбар вақти-вақти билан би- рор рақамдаги болани бошқариб борувчи деб айта- ди. Шу сўзни эшитган ўша жуфт ўйинчи қатордан югуриб чиқиб, турли томонга зўр бериб югуради, иложи борича тезроқ қатор бошига бориб туришга ҳаракат қилади. Биринчи бўлиб келиб турган ўйин- чига битта очко берилади. Сўнгра югуриш секин суръатда. давом эттирилади. Сўнгра бошқа жуфт бола чақирилади ва ҳоказо. Кўпроқ йўлбошчи бўлиб турган гуруҳ ўйинчилари ютган ҳисобланади.
БАЙРОҚЧАЛАРНИ ЙИҒИБ ОЛ
Югуриш йўлакчада ёки майдончада ўтказила- ди. Бунда бир неча ўн метр • масофага бир тўда бай- роқчалар қўйилади. Биринчи қаторга ўйин бош- ловчилар сонига нисбатан иккита кам байроқча, иккинчи қаторга (масалан, 30 м дан кейин) яна иккита кам байроқча қўйилади ва ҳоказо. Шундай қилиб, агар стартда 10 та ўйинчи турса, унда бай- роқчалар 8 та, 6 та, 4 та, 2 та ва 1 та қўйилиши керак. Ишора берилиши билан югуриш бошлана- ди. Ҳар бир ўйинчи биринчи қатордаги байроқча- ни эгаллашга ҳаракат қилади. Бунда улгурмаган иккита бола ўйиндан чиқади. Иккинчи босқичдан кейин 6 ўйинчи қолади, сўнгра тўртта ва ниҳоят охирида қолган иккитаўйинчи .мусобақалашади ва ғолиб аниқланади.
ЖУФТ-ЖУФТ БЎЛИБ САКРАШ
Иккита гуруҳ ўйинчилари жуфт-жуфт бўлиб, старт чизиғи олдида қатор бўлиб турадилар. Ҳар бир қаторда иккитадан ўйинчи бир-бирига орқа- си билан тақалиб туради. Старт чизиғидан 10-15 м олдинда бурилиш учун белги қўйилади. Олдинда турган ўйинчилар кўлларига сакроғич оладилар, орқада турган ўйинчилар эса қўлларини уларнинг белига ёки елкасига қўядилар. Раҳбар ишора бери- ши билан жуфтлар биринчи ўйинчи томонидан ай- лантирган арғамчи устидан сакраб, олдинга қараб ҳаракат қиладилар. Бурилиш жойида жуфт ўйин- чилар ўрин алмашадилар ва орқага қайтиб кела- дилар. Қолган ҳамма жуфтлар ҳам ўйинни шундай кетма-кетликда бажарадилар.
РЎМОЛЧАНИ ОЛМОҚ
Болалар тенг икки гуруҳга бўлинадилар. Қия қилиб тортилган арқоннинг маълум жойларига ҳар хил рангли рўмолча ёки ленталар осиб қўйилади. Ҳар бир рўмолча ёки лентага тартиб рақами бери- лади. Рўмолчалар қанчалик кўп бўлса, улар шунча- лик баландгача осилади. Ишора берилиши билан ҳар бир гуруҳ ўйинчиси юқорига сакраб, рўмолча- ни ечиб олишга ҳаракат қилади. Ўйинчи сакраб тартиб рақамидаги рўмолчани олса. унга тартиб рақамига қараб очко берилади. Илинган рўмолча- лар сони камайгандан кейин арқон аста-секин ба- ландга кўтариб борилади. Энг кўп рўмолча олган гуруҳ ғолиб чиқади.
КИМ БАЛАНД САКРАЙДИ
Тўсиқлар ўйин қатнашчилари чиқиши мумкин бўлган баландликда. ўрнатилади. Олдин битта гуруҳ ўйинчилари, кейин бошқа гуруҳ қатнашчилари кетма-кет сакрайдилар. Тўсиқ ҳар гал ҳамма сак- раб бўлгандан кейин 5 см га кўтарилади. Кейин тўсиқни янги баландликка кўтарганда ўйин қат- нашчиларига иккитадан имконият берилади. Ўйин қатнашчилари икки имкониятдан ҳам фойдалана олмаса, у мусобақадан чиқади. Сўнгги ва ундан олдинги баландликдан ўтгандан сўнг кўпроқ ўйин қатнашчилари қолган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
ЧЎҚҚАЙИБ ЎТИРИБ САКРАШ
Икки гуруҳ ўйинчилари майдончанинг қарама- К^]зши томонида бир-бирларига юзма-юз туради- лар. Ишора берилиши билан чўққайиб ўтирган ҳолатдан, яъни оёқни охиригача ёзмасдан қарама- қарши гуруҳ чизиғигача олдинга сакраб боради- лар.
Сўнгра , орқага буриладилар ва дам олмасдан яна орқага сакраб келадилар, кейин яна олдинга ва ҳоказо. Чизиққа охирида етиб келган ўйинчи ўйин- дан чиқади. Келишилган муддатда қоидани бузма- ган ўйинчилар гуруҳи ютиб чиққан ҳисобланади.
БАҚАНИ ТУТИБ ОЛ
Кичикроқ майдончада болалар чўққайиб ўтириб, олдинга қўллари билан таянган ҳолда бақага ўхшаб сакрайдилар. Майдон ташқарисида худди шундай ҳолатда икки ўйинчи туради. Улар галма-галдан оёққа ва қўлга таяниб, майдон ичига сакраб кира- ди ва бирорта ўйинчига яқинлашиб, уларга қўл теккизади. Бақа яна шу усулда қочиб кетади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling