Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet24/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

БАЙРОҚЧАНИ ТОП
Болалар хонанинг бир томонига кўйилган стул- ларда ўтиришади. Тарбиячи уларга кўзларини юмишни таклиф қилади. Шу пайт у болаларнинг ҳаммасига етадиган байроқчаларни хонанинг тур- ли жойларига қўйиб чиқади. Шундан сўнг, у: «Бер- китилган байроқчаларни топинг», деб буйруқ бе- ради. Болалар кўзларини очиб, байроқчаларни қидирадилар. Ким байроқчани топса, тарбиячига келтириб беради. Байроқчаларни ҳамма болалар топганларидан кейин тарбиячи ана шу байроқча- ларни кўтариб, хона бўйлаб юришни ва кейин эса ўз жойларига келиб ўтиришни таклиф қилади. Ўйин шу тарзда такрорланади.
Байроқчалар бир хил рангда бўлиши керак. Акс ҳолда болалар ўртасида келишмовчилик келиб чи- қиши мумкин. Байроқчаларни шундай жойга қўйиш керакки, болалар уларни тез топа олсинлар ва тез олиб келсинлар.
КЎПРИКЧА УСТИДАН
Тарбиячи ерга иккита чизиқ чизади (хона ичи- да эса арқончадан фойдаланиш мумкин), чизиқ- лар анҳор вазифасини ўтайди. Сўнгра унинг усти- дан узунлиги 2-3 м, кенглиги 25-30 см келадиган тахта қўяди, бу эса кўприк бўлади. Болалар анҳор- нинг бир томонидан иккинчи томонига кўприк орқали ўтишлари шарт.
Тарбиячи болаларга: «Кўприк устидан аста-се- кин юринг, бир-бирингизнинг оёғингизни босиб ол- манг ва оёқларингизни ҳўл қилмасдан юринг», дей- ди. Ҳамма болалар анҳорнинг иккинчи томонига ўтиб бўлганларидан кейин, уларга шу ерда ўйнаб, сайр қилишни, гуллар теришни, ерга ёки пол усти- га сочиб ташлаган ҳар хил рангдаги қийқимларни териб олишни таклиф қилади.
Тарбиячининг ишораси бўйича кичкинтойлар кўприк орқали яна ўз жойларига қайтиб келадилар.
Машқларни такрорлаш вақтида уни бир оз му- раккаблаштириш мумкин. Бунингучун тахтанинг тагига яна 2-3 та тахта қўйиб, 10 см баланд кўта- рилади. Шундан сўнг болалар кўприк устидан югу- риб ўтишлари мумкин.
ДОИРАГА ТУШИР
Болалар давра қуриб турадилар. Ўртага катта чамбарак қўйилади ёки доира чизилади (арқонча- дан ясалган ёки полга чизилган доира диаметри 1- 1,5 м бўлади). Доирадан 2-3 қадам масофада дав- ра қуриб турган болалар қўлида ичига қум тўлди- рилган халтачалар бўлади. Тарбиячининг: «Таш- ланг!» деган ишораси билан барча болалар халта- чаларни доирага ташлайдилар.
Сўнгра тарбиячи: «Халтачаларни кўтариб олинг», дейди. Болалар халтачаларни олиб, ўз жойларига келиб турадилар. Ўйин 4-6 марта такрорланади.
Уйин қоидаси. Халтачаларни икки қўллаб таш- лаш керак.
БАЛАНДРОҚ ИРҒИТ
Бола қўлидаги коптокни мумкин қадар баланд- роқ ирғитишга интилади. Бунда у коптокни ўз боши устидан юқорига тикка отиб ва яна илиб ола- ди. Агар бундай қилолмаса, коптокни полдан кўта- риб олади ва яна мумкин қадар баландроқ отишга интилади.
Бола коптокни ҳам бир кўллаб, ҳам икки кўллаб ирғитиши мумкин.
КОПТОКНИ ИЛИБ ол
Боладан 1,5-2 м нарида катта киши туради. У коптокни болага ирғитади, у эса орқага қайтара- ди. Бу пайтда катта киши: «Илиб ол, менга ташла, тушириб юборма», дейди. Ҳар бир сўзни айтганда бир мартадан копток ирғитилади. Кичкинтой коп- токни бемалол илиб олишга ва уни шошилмасдан ирғитишга улгуриши учун сўзларни шошилмасдан, чўзиб айтиш керак.
Коптокни илиб олиб ва ирғитиш малакасини эгал- лаб олишига қараб бола билан катта киши орасида- ги масофани узайтириш мумкин. Агар иккита бола ўйнаётган бўлса, катта киши улар коптокни яхши- роқ ирғитишларини ва илаётганда уни кўкракла- рига босиб олмасликларини кузатиб туради.
УЧУВЧИЛАР
Болалар 3-4 гуруҳга бўлинадилар. Улар гуруҳ сардорининг орқасида қатор бўлиб кетма-кет ту- радилар. Ҳар бир бола майдончанинг турли жой- ларида туради. Бу жойлар рангли байроқчалар би- лан белгилаб қўйилган бўлиб, аэродром деб тасав- вур этилади. Тарбиячининг: самолёт-
ларингизни учишга тайёрланг», деган буйруғига биноан болалар майдончанинг турли томонларига тарқалиб югуришади. Уларнинг ҳар бири ўз само- лётининг олдида тўхтайди, бензин қуяди (энгаша- ди), моторни ишга туширади (қўлларини кўкрак- лари олдида айлантиради), қанотларини тўғирлай- ди (қулларини ён томонга узатади) ва учиб кетади (болалар майдонча бўйлаб турли томонларга югу- риб кетадилар). Самолётлар тарбиячининг: «Ҳўпиш- га шайланииг!» деган ишорасига қадар ҳавода бўла- ди. Мана шу ишорадан кейин сардорлар ўз гуруҳ- ларини тўплайдилар (болалар югуриб келиб, гуруҳ- ларга бўлиниб сафланадилар) ҳамда уларни аэро- дромга кўниш учун олиб кетадилар. Биринчи бўлиб кўнган гуруҳ ютиб чиқади. Ўйин 4-5 марта так- рорланади.
Ўйинда ҳар хил ҳолатлардан фойдаланиш мақ- садга мувофикдир. Тарбиячи учувчиларга билдир- масдан аэродромларга белгилаб кўйилган байроқ- чаларни алмаштириб кўйиши ҳам мумкин. Сардор- лар гуруҳларни ўз аэродромларига адашмасдан кўндиришлари керак.
ЎЗ ЖУФТИНГНИ топ
Тарбиячи болаларга асосий рангдаги байроқча- лардан биттадан тарқатиб чиқади. Ишора бўйича чилдирма овози чиқиши билан ёки чапак чалини- ши билан болалар байроқчаларини бошларидан юқорида кўтариб, ҳилпиратиб югуриб кетадилар. Кейинги ишора бўйича, яъни чилдирма бир неча зарб бериб урилганда ёки кетма-кет чапак чалин- ганда ёки «уз жуфтингни топ», деган сўзлар айти- лиши билан бир хил рангдаги байроқчали болалар жуфт-жуфт бўлиб, ўзларига шерик топиб оладилар. Ҳар бир жуфт эркин ҳолда қандайдир шаклни акс эттириб туради. Ўз жуфтини тополмай қолган бо- лага бошқа ҳамма болалар бараварига шундай деб мурожаат қиладилар:
Ҳа, бул АҳмаД, анцайма, Шерик танла, лалайма.
Шундан кейин болалар майдон бўйлаб яна югу- риб кетадилар. Ўйин 5-6 марта такрорланади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling