Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet34/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

РАКБТКАЛАРДА БАҲСЛАШИШ
Бу ўйинда абжирлиги бўйича икки киши қатна- шади. Ҳар бири кўлига ракетка олади. Ракеткалар хоҳ стол теннисиники, хоҳ катта ракетка бўлиши мумкин. Уларни устига кубик ёки бошқа бир унча катта бўлмаган ясси ўйинчоқ кўйилади.
Ўйинчилар ракеткани чап кўлларига олиб, уни ён томонга буришади. Ишора бўйича улар рақиб- лар ракеткасидаги кубикни олишга ҳаракат қили- шади, бунда албатта ўзларининг кубиклари ерга тушиб кетмаслиги керак.
КИМ КЕГЛИНИ ОЛАДИ
Майдонга узун чизиқ тортилади. Ўртада курси кўйилиб, унинг устига кегли ёки бошқа буюм кўйи- лади. Иккала томонда икки ўйинчи орқага ўгири- либ туради. Ўйинбошининг буйруғига биноан, ик- каласи ўгирилиб олиб, марказга қараб югуради, ким биринчи бўлиб курси ус-
тидаги кеглини олса, ўша уиинчи ғолиб бўлади (45- расм). Кеглини олаётганда ўйинчи уни тушириб юборса, бу ҳисобга кир- майди ва у мағлуб бўлади.
БАЛИҚ КБТИДАН БАЛИҚ
Полга бир нечта балиқча- лар қўйилади. Ҳар бир балиқ- чада иккита айланма бурча- ги бор (олдида ва орқада). Қўлдаги қармоқ билан ўйин- чи балиқларни илинтириб, бир жойга йиғиши керак (46- расм). Қайси ўйинчи берил- ган вақт ичида кўпроқ балиқ йиғса, ўша ғолиб са- налади. Илиб олган балиқ йиғаётган жойгача бор- масдан тушиб кетса у ҳисобга кирмайди.
ҚУЛОҚСИЗ ҚАЛПОҚЧА

47-расм
Майдончада бир-биридан 7-8 м оралиқда иккита устун- ча қўйилади (расмга қаранг). Картон қоғоздан ясалган қал- поқча билан иккита айлана керак. Иккита ўйинчи қўлига таёқча олиб, таёқчалар усти- га шу қалпоқча ва айланани қўяди ҳамда ерга тушириб юбормасдан устунча ичига ташлаши керак бўлади (47-
расм). Қалпоқча тушиб кетган жойдан яна таёқча- лар устига қўйилади ва ўйин давом эттирилади.
БИР ОБҚДА ЖАНГ
Ерга чизилган айланага икки киши (баҳс ишти- рокчилари) киради. Улар дастлабки ҳолатда тури- шади: бир оёқ кўтарилган, у оёқни чап қўл билан
болдир томонидан ушланади, ўнг кўл эса орқага букилган бўлиб, белнинг орқасида ту- ради.
Ишорага биноан, ишти- рокчилар сакраб турган ҳо- латда бир-бирларини елкала- ри билан айланадан таш- қарига чиқариб юборишга ҳаракат қилишади (48-расм).
Рақибини ташқарига чиқа- риб юборган ўйинчи ғолиб чиқади.
Ўйин қоидадари. Кўтариб турган оёғини ерга тушириб юборган ўйинчи мағлуб ҳисобланади. Ита- раётганда қўллари билан ёки бошқа қисмларда тур- тиш мумкин эмас.
ЮҚОРИДА КУРАШ
Икки ўйинчи бир-бирига қараб турган ҳолда гимнастик уриндиқ ёки хода устига чиқа- ди. Тарбиячи буйруғига бино- ан улар бир-бирига яқинла- шиб, фақат қўлларини ишлат- ган ҳолда рақибни тушириб юборишга ҳаракат қилишади
(49-расм). Бунда кескин ва 49-расм
қўпол ҳаракатланиш мумкин
эмас. Лекин алдамчи ҳаракатларни амалга ошириш мумкин.


Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling