Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
КОПТОК БИААН УИИНЛАР
КОПТОККА ҚЎЛ БИЛАН Дарахтнинг шохига ёки 1,5 м турник баландли- гида футбол тўпи ёки қопча осиб кўйилади. Кўзи боғланган ўйинчи 5-7 м узоқликдан копток ёнига келиб, унга мушт билан зарба беради. Агар удда- лай олса, у ғолиб ҳисобланади. Ўйинни қийинлаштириш учун ўйинчини кўзи боғлиқ ҳолда айланиб, сўнг олдинга юриши мум- кин. КОПТОККА ОЁҚ БИЛАН Ерга футбол тўпи қўйилади. Хоҳлаган иштирок- чи тўпдан 5-7 м узоқликда туради. Ўнинг кўзини боғлаб, айланиб, сўнг ундан коптокнинг ёнига бо- риб оёғи билан тепишга уриниб кўриш маслаҳат берилади. Оёғи билан тўпни тепа олган иштирокчи ғолиб ҳисобланади. ТЎПНИ ЎЛОҚТИРИШ Тахталардан 0,5х0,5 м ҳажмда шит ўрнатилади. Шитнинг ўртаси 10-12 см диаметрда тешилади. Шит шундай ўрнатилиши керакки, унинг тешиги 1,5 м баландликда бўлиши керак. Шитнинг орқа- сида бўшлиқ бўлиши керак. Ўйинчи 5-7 м узоқ- ликда туриб олади. Ўнга 3 та резинали ёки латта тўп берилади. Ўйиндан мақсад шитдаги тешикка тўпни тушириш. БУЮМНИ САҚЛА Болалар доира ҳосил қилиб турадилар. Улар оёқларини ён томонларга кериб, қўлларини орқа- ларига қўйиб турадилар. Ҳар бир боланинг оёғи олдида кубик ёки бошқа. нарса бўлади. Онабоши (бола) доиранингўртасидатуради. У кубикни олиш- га ҳаракат қилади. Онабоши қайси ўйинчи томон- га борса, шу ўйинчи тезда ўтириб олади, кубик- ларни қўллари билан беркитади ва унга тегишга имкон бермайди. Онабоши у ердан кетиши билан ўйинчи ўрнидан туради. Кимда-ким ўзининг ку- бигини ҳимоя қилишга улгура олмаса (онабоши қўлини кубикка теккизса), у доирадан чиқади ва ўйинда вақтинча қатнашмайди. Онабоши 2-3 та кубикни олганидан кейин . янги онабоши тайинланади. Ўйин ҳамма болалар билан яна давом эттирилади. ШАРЛАРНИ УЗАТИШ Болалар стулчада доира бўйлаб (ёки ўт устида) ўтирадилар. Тарбиячи икки ўйинчига биттадан шар беради ва уни ёнида ўтирган болаларга уза- тишни таклиф қилади (биттадан ўнг, иккинчиси чап томондан узатади). Шарлар қўлма-қўл узати- либ, бир жойда учрашгандан кейин болалар уни бир-бирига уриб, «Уриддилар», дейишади ва ўрин- ларидан туриб, доира бўйлаб орқага югуришади. Қолган ўйинчилар: «Югурдик, югурдик», деб айтиб турадилар. Болалар ўз жойларига қайтиб келиб: «Учрашдик», дейдилар ва тезда шарни тарбиячига берадилар. Тарбиячи эса шарни бошқа болаларга беради. Ўйин қайта такрорланади. ДАРВОЗАГА ТУШИР Болалар ўриндиқца ўтиради. Улар тарбиячи бел- гилаган жойга навбатма-навбат бориб турадилар. Ундан 2-3 қадам масофада ёй шаклида дарвоза чизилган бўлади. Бола олдинга энгашиб, ерда ётган коптокдан биттасини олади ва уни дарвозага ту- шириш учун думалатади. 3-4 коптокни думалат- гандан кейин болалар уларни териб оладилар. ТЕПАЛИКДАН ДУМАЛАТ Кубик ёки болалар стулчаси ўриндиғига тахта- нинг бир учи кўйилади - бу тепалик вазифасини бажаришади. Тахтанинг кўтариб кўйилган учига (полга ёки стул ўриндиғига) 3-4 та шар ёки кичик- роқ копток қўйилган бўлади. Болалар уни олиб, тепаликдан навбатма-навбат бирин-кетин думала- тадилар, сўнгра улар бориб шарларни териб ола- дилар. Ўйин яна давом эттирилади. КАФТГАЧА ИРҒИШЛАБ САКРАШ Тарбиячи болаларнинг гоҳ бирини, гоҳ иккинчи- сини ёнига чақириб олади ва баландроқ сакраб, бо- шини унинг кафтига теккизишни таклиф қилади. ЭҲТИЁТ БЎЛ Болалар стулда ўтирадилар. Уларнинг олдида гим- настика ўриндиғи кўйилган бўлади. Тарбиячи бола- лардан бирортасига ўриндиқнинг охирига келиб ту- ришни таклиф қилади. Бола ўриндиқ устига чиқиб, икки қиррасидан ушлаб, эмаклаб унинг охирига бо- ради. Сўнгра ўрнидан туриб, пастга тушади. ЙЎЛАКЧА БЎЙЛАБ Полга икки қатор кегли кўйилади (қатор ораси йўлакча бўлади). Қаторлар ораси 35-40 см, кегли- лар ораси эса 15-20 см бўлади. Тарбиячи ишора- сидан кейин болалар йўлакча бўйлаб, кеглига тег- масдан юриб ўтиши ёки югуриб ўтиши керак. ТЎПГА ҚЎЛИНГНИ ТЕККИЗ Тарбиячи тўпни тўрга солиб ушлаб туради. У бо- лаларга сапчиб сакраб, иккала кўлни тўпга текки- зишни таклиф қилади. Битта бола тўпга 3-4 марта сакрайди, сўнгра тарбиячи бошқа болаларни сак- рашга чақиради. Ўйинда ўн киши қатнашади. Уларнинг ҳар бири ўнг кўлини олдинда турган боланинг елкасига кўйиб кетма-кет турадилар. Қатор бошида турган ўйин- чи - илоннинг боши, охирида тургани - думи бўла- ди. Илоннинг боши эса думини, яъни охирги ўйин- чини ушлаб олишга ҳаракат қилади. Қаторнинг дум қисмидаги ўйинчилар ҳар хил усуллар билан илон- нинг бошига тутқич бермаслйкка ҳаракат қилади- лар. Агар илоннинг боши қатор охиридаги ўйин- чини (думини) ушлаб олса, улар жойларини алма- шадилар. АРҚОН УСТИДАН Тарбиячи бирорта каттароқ болалардан арғам- чи ёки қисқароқ арқон учларидан ушлаб туриш- ни, унинг ўртасини ерга теккизиб туришни так- лиф қилади. Бир нечта болага арқон устидан сак- раб ўтинг, дейди. Улар навбатма-навбат келиб ар- қон устидан икки оёқда депсиниб, сакраб ўтади- лар. Кейин эса ҳамма хоҳловчилар ерда ётган ар- ҳон устидан ўтишлари мумкин. Кейинчалик арҳ- онни 2-3 см га, сўнгра эса бундан баландроқ кўта- риш мумкин. БИР ОЁҚДА ЙЎЛАКЧА БЎЙЛАБ САКРАШ Тарбиячи майдонга узунлиги 2-3 м бўлган бир- биридан 50-60 см масофада иккита чизиқ чизади. Бу йўлакча бўлади. Хонанинг ичида ўйнаш учун полга иккита таёқ ёки арқонни худди шу масофа- да қўйиш мумкин. Тарбиячи бир неча болага йўлак- ча бўйлаб бир оёқда сакрашни таклиф қилади. Бо- лалар навбатма-навбат йўлакчанинг охиригача бит- та оёқда сакраб боришга ҳаракат қиладилар. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling