Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази
Download 0.81 Mb.
|
хавфли гурух б н ишлаш механизми
- Bu sahifa navigatsiya:
- (методик тавсиялар) Кириш
- 2 .Ўсмир ёш тавсифномаси.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази “Хавфли гуруҳ”га кирадиган болаларнинг руҳий ҳолатидаги салбий ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларни ижтимоий муҳитга мослаштириш, таълимга жалб этиш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда жиноятга мойиллиги бор ўқувчилар билан алоҳида ишлаш механизми (методик тавсиялар) Кириш Ҳозирги давр ривожланиш динамикаси, ижтимоий андоза (стереотип)лардаги чуқур ва кескин ўзгаришлар, нафақат катталар, балки болалар олдига ҳам юқори талабларни қўймоқда. Буларнинг барчаси оиладаги талабга жавоб бермайдиган тарбиявий таъсир, ошкора ва яширин қаровсизлик, қадриятларнинг бузилиши, болалар хулқида ноижтимоий, яъни жамиятга ёт бўлган ҳолатларнинг пайдо бўлиши каби руҳий жароҳат берувчи ижтимоий омилларнинг кучайишига олиб келади. Бунинг сабаблари эса қуйидагилар: мактаб ва оиладаги келишмовчиликлар, ижтимоий мослашувнинг қийинчиликлари; соғлиқ билан боғлиқ муаммолар; ривожланишдан орқада қолиш ва ҳ.к. Бундай мураккаб ижтимоий шароитда мактабнинг вазифаси - ҳар бир болага тўғри йўлни танлашга ёрдам беришдан иборат. Мактаб оиладан кейинги энг муҳим ижтимоий муҳит ҳисобланиб, у ижобий ижтимоий хулқ қоидаларини ўқувчилар онгига сингдириши, боланинг ижтимоий ва эмоционал ривож-ланишига имконият туғдириши керак. Ҳақиқатдан ҳам ўсиб келаётган ёш авлоднинг эртанги кунимиз, келажагимизнинг давомчилари эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, болалар ва ўсмирлар ўртасидаги турли хил ғайриқонуний, шу жумладан жиноятчилик ҳодисасининг олдини олишга қаратилган, профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ҳар қачонгидан ҳам долзарб муаммо сифатида намоён бўлади. Кузатишлардан маълум бўлишича, вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишда энг аввало жиноятчилик хулқининг ижтимоий-психологик, индивидуал психологик, социологик, ҳудудий ва криминологик хусусиятларини ҳисобга олиш талаб этилади. Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида юзага келаётган қонунбузарликларнинг олдини олиш ишлари умумий ва махсус-индивидуал тарзда олиб борилиши билан характерланади. 2 .Ўсмир ёш тавсифномаси. Ўсмирлик даври ёш даврлари орасида энг аҳамиятли даврлардан бири ҳисобланади. Чунки бу давр шахс шаклланишидаги асосий даврдир. Ўсмирлик даври айрим махсус психологик адабиётларда «ўтиш даври», «оғир давр», «инқироз даври» каби номлар билан аталади. Ўсмирлик даврининг оғир, мураккаб давр эканлиги кўплаб психологик, физиологик, ижтимоий омиллар билан боғлиқ. Бу даврда ривожланишнинг барча жиҳатлари: жисмоний, ақлий, ахлоқий, ижтимоий ва шу кабиларнинг мазмун моҳияти ҳам ўзгаради. Бу даврда ўсмир ҳаётида унинг руҳияти, организмининг физиологик ҳолатларида, унинг ижтимоий ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Бу давр тахминан боланинг 5-9 синфларда ўқиш пайтига тўғри келади ва 11-12 ёшдан 14-15 ёшгача давр оралиғида бўлади ва бу ёш даврларининг характер хусусиятларидаги ўзгаришларини психологик қонуният асосида амалга ошишини билиш мақсадга мувофиқдир. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling