Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Хулқ оғишининг келиб чиқиши эҳтимоллиги схемаси


Download 0.81 Mb.
bet4/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

Хулқ оғишининг келиб чиқиши эҳтимоллиги схемаси



Шахс типи

Низоли вазият

Низоли вазиятлар кечинмасининг кескинлиги

Низоли вазиятнинг давомийлиги

Ғайри аҳлоқий ҳатти-ҳаракат

Қонунбу-зарлик

Жиноятчилик

Алкоголизм

Суицид

Ушбу схемага кўра, шахс ижтимоий турмушда қандайдир низоли вазиятга тушиб қолиш мумкин. Шахс типи, унинг маънавий - ахлоқий жихатдан суст ривожланганлиги ўсмирни низоли вазиятда ғайри ахлоқий хатти-ҳаракатлар, қонунбузарлик, жиноятчилик ва алкоголизмга берилишга олиб келса, низоли вазият таъсирининг кескинлиги ҳамда низоли вазиятнинг узоқ давом этиши жиноятчилик, алкоголизм ва айрим вазиятларда суицидал уринишга сабаб бўлади.
Психологик маслаҳат ўтказишнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд.
Мактаб психологи маслаҳат жараёнида шу хусусиятларга амал қилиши лозим.
1. Тарбияси қийинликни бартараф этишнинг оптимал психологик йўлларини аниқлаш.
2. Ўсмирнинг ички руҳий ҳолатини: мақсади, ҳаётга муносабати, ўз-ўзига ишончи, иродавий-ҳиссий ўзини бошқаришни таҳлил этиб шуларга мос равишда маслаҳат бериш.
3. Ўсмирга инсоний ёндашиш, ижобий муносабат ўрнатиш.
4. Мақсадга эришишда ўсмир билан психологнинг биргаликда ҳаракат қилиши.
5. Психологик қийинликни бартараф этиш орқали ўсмир ҳаётидаги ижтимоий, шахсий вазифаларни ҳал этиш.
6. Ўсмир билан ишлашда унинг индивидуал психологик хусусиятини билиш, маслаҳат беришда аниқ мақсад қўйиш.
Психологик маслаҳат психологик хизматнинг объектига қараб ўзгариб ривожланиб боради, бу эса индивидуаллик, шахсга йўналтирилганлик тамойилига асосланади.
Амалиётчи психолог психологик маслаҳат беришдан ташқари ўсмирлар билан режа асосида психокоррекцион мшағулотларни якка ва гуруҳлар асосида олиб бориши мақсадга мувофиқдир.
Тарбияси оғир болалар билан ишлашда қуйидаги тамойилларга асосланиш лозим.
Болаларда ижобий хулқ-атвор ва характер хислатларини шакллантиришга йўналтирилган тарбиявий жараённи ташкил этиш.
Психолог боладаги энг яхши инсоний фазилатларни кўра олишга ва болаларда ўзига ишониш, ўз хулқини ўзи яхшилаш мотивларини шакллантириши зарур.
Болаларнинг ўзларидаги ижобий характер хислатларини англашини рағбатлантириш.
Болаларни ўз хулқ-атворини ўзи баҳолашга ўргатиш.
Ўқувчиларнинг ижобий хатти-ҳаракат қилишларини мунтазам назоратга олиш.
Ўқувчиларга ишониш.
Ўқувчилар олдига қўйилган вазифаларни бажаришда эришган ютуқларини рағбатлантириш.
Ўқувчиларни фанга, касбга бўлган қизиқишларини ошириш.
Ўқувчиларни бўш вақтларини тўғри ташкил этишларини назорат қилиш.
Тарбия беришнинг оптимал стратегиясини аниқлаш.
Тарбияси қийин болалар билан ишлашда индивидуаллаштирилган тарбия бериш.
1. Ўқувчилардаги индивидуал сифатлардаги ўзгаришларни мониторинг қилиш.
2. Ўқувчиларга индивидуал ёндашув ҳар бирига аниқ махсус педагогик таъсир ўтказиш.
3. Тарбиявий таъсирни боланинг ҳар томонлама ривожлантиришга йўналганлиги.
4. Дарсдан ташқари фаолиятларда ўқувчиларна мустақил фаолия (ўқиш, ўйин, меҳнат, хобби ва қизиқишлари)ни танлаш учун имконият бериш.
5. Ҳар бир болага уларни ақлан ҳамда аҳлоқан ривожланишига йўналтирилган тарбиявий ишларни ташкил этиш.
6. Ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатаётганда бошқа болаларга салбий муносабатни билдирмаслик.
Мактабларда амалиётчи психологлар тарбияси оғир болалар билан ишлашда синф раҳбари маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ота-оналар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғини, вояга етмаган ёшлар билан ишлаш инспектори, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, оила Марказлари, ҳудудий спорт ва маданият ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш керак.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, психологлар ва педагоглар томонидан дезадаптациялаган хулқнинг олдини олишга қаратилган бир қатор тавсиялар, маслаҳатлар ишлаб чиқилган. Тадқиқотчи Е.А.Горшкова тарбияси қийин ўсмирларнинг синф жамоаси билан бўладиган муносабатларини соғломлаштириш вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик хулқининг олдини олишда муҳим омил сифатида ўрин тутади деб таъкидлайди ва қуйидаги психологик-педагогик тавсияларни ўртага ташлайди.
1. Тарбияси қийин ўсмирларнинг синф жамоасидаги ўрни ва унинг синфдошлари, атрофдагилар билан бўлган муносабатларини соғломлаштириш.
2. Тарбияси қийин ўсмирларнинг шахс хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш ва тарбиявий тадбирларни амалга оширишда ижобий шахс сифатларини шакллантиришга эришиш.
3. Тарбияси қийин ўсмирларнинг синф ва мактаб жамоасида изоляцияланишини (ажралиб қолишлик) олдини олиш тадбирларини ўз вақтида амлга ошириш.
4. Тарбияси қийин ўсмирларни қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб синфда ва синфдан ташқарида ўтказиладиган тадбирларга жалб қилиш.
5. Синф жамоаси аъзоларида соғлом психологик муносабат ҳиссини шакллантириш.
6. Синф ва мактаб жамоасида тарбияси қийин ўсмирларга нисбатан ижобий ва фаол муносабат руҳини яратишкелтириш.


4.Умумтаълим мактабларида болалар ва ўсмирлар ўртасидаги турли хил ғайриқонуний, шу жумладан жиноятчилик ҳодисасининг олдини олишга қаратилган, профилактик чора-тадбирларнинг ташкил этилиши.
Ҳозирги замон мактабининг бош вазифаларидан бири – ўқувчилар ўртасидаги негатив ҳолатлар ва ноижтимоий хулқнинг олдини олиш.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling