Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Психологик диагностика йўналиши бўйича олиб бориладиган ишлар


Download 0.81 Mb.
bet6/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

Психологик диагностика йўналиши бўйича олиб бориладиган ишлар.

1. Тарбияси қийин болалар билан ишлашга доир психологик методикалар банкини яратиш.


2. Ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар билан ишлашга доир психологик методикалар банкини яратиш.
3. Ота-оналар билан ишлаш (тестлар, анкеталар) банкини яратиш.
Психолог ҳар бир воқеа, ҳодиса, жараёнлар ҳолатлари сабабларини, асл сабабини ўрганувчи ва шу асосда таклиф ҳамда мулоҳазаларни тавсия этувчидир. Ҳар бир ҳодиса жараёнларнинг сабабини ўрганиш давомида олиб бориладиган хатти-ҳаракатлари мактаб психологининг психодиагностик фаолитини ташкил этади.
Психолог ўқувчиларнинг шахсий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишини, таълим ва тарбиядаги психологик нуқсонларни, , уларнинг қобилиятлари ҳамда касб-ҳунарга мойиллик, қизиқишларини психологик диагностика ёрдамида аниқлайди. Мавжуд камчилик ва бузилишларнинг олдини олиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериши лозим.
4.4. Психологик коррекция йўналиши бўйича олиб бориладиган ишлар.

1. Тарбияси қийин болалар билан психокоррекцион машғулотлар банкини яратиш.


4.5. Психологик маслаҳат йўналиши бўйича олиб бориладиган ишлар.

1. Психологик маслаҳат дафтарини юритилиши.


2. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналар билан олиб бориладиган индивидуал суҳбатларни ташкил этиш.
3.Ўқитувчилар, ўқувчилар, раҳбар ходимлар ва ота-оналар учун индивиуал ва гуруҳий консультациялар олиб бориш.


Психологик маслаҳат ўтказишнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд.
Мактаб психологи маслаҳат жараёнида шу хусусиятларга амал қилиш лозим.
1. Тарбияси қийинликни бартараф этишнинг оптимал психологик йўлларини аниқлаш.
2. Ўсмирнинг ички руҳий ҳолатини: мақсади, ҳаётга муносабати, ўз-ўзига ишончи, иродавий-ҳиссий ўзини бошқаришни таҳлил этиб шуларга мос равишда маслаҳат бериш.
3. Ўсмирга инсоний ёндашиш, ижобий муносабат ўрнатиш.
4. Мақсадга эришишда ўсмир билан психологнинг биргаликда ҳаракат қилиши.
5. Психологик қийинликни бартараф этиш орқали ўсмир ҳаётидаги ижтимоий, шахсий вазифаларни ҳал этиш.
6. Ўсмир билан ишлашда унинг индивидуал психологик хусусиятини билиш, маслаҳат беришда аниқ мақсад қўйиш.
Психологик маслаҳат психологик хизматнинг объектига қараб ўзгариб ривожланиб боради, бу эса индивидуаллик, шахсга йўналтирилганлик тамойилига асосланади.
Амалиётчи психолог психологик маслаҳат беришдан ташқари ўсмирлар билан режа асосида якка ҳолда ва гуруҳий психокоррекцион машғулотларни олиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling