Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Психологик-педагогик консилиумлар ва уларни ўтказиш тартиби


Download 0.81 Mb.
bet7/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

Психологик-педагогик консилиумлар ва уларни ўтказиш тартиби

Психологик профилактика иш усулларидан бири психологик - педагогик консилиумни ташкил этишдир. Психологик-педагогик консилиумлар ўқишда орқада қолиш сабабларини ёки хулқ- атвордаги камчилик натижаларини муҳокама қилишга йўналтирилган бўлади. Педагогик консилиумда психологнинг вазифаси ўқитувчиларнинг ўқувчи интеллектуал тараққиётини баҳолаш учун ҳар томонлама ёндашишига эришишдан иборат. Ўқувчилар ўзлаштиришини яхши йўлга қўйиш учун, тўлиқ ёзма тавсифномалар ёзишдан кўра, синф ўқитувчиларининг ўқувчилар ҳақидаги фикрларини жамоа бўлиб муҳокама қилиш, синфга ва ўқувчиларга индивидуал ёндашув чораларини ишлаб чиқиш яхши натижалар беради.


Психологик консилиумлар икки хил бўлади:


1.Ўтказилиши шарт бўлган психологик консилиумлар.


2. Эҳтиёж ва талаб асосида ўтказиладиган консилиумлар.

Консилиумлар моҳиятан педагогик ва психологик бўлиши мумкин, шунинг учун кўп жойларда педагогик-психологик консилиумлар дейилади. Улар ҳам профилактик, ҳам коррекцион характерга эга бўлиши мумкин.




Эҳтиёж, талаб ва таклиф асосида ўтказиладиган консилиумлар:

Бу консилиумлар турли характерда бўлиши мумкин. Масалан: синф жамоасидаги психологик иқлим ёки муҳит, шахслараро муносабатлардаги низо, ўқувчиларнинг билиш фаолияти ёки ўқув фаолиятига оид муаммолар, шахс сифатлари, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабат ва низоларни муҳокама этилади.


Консилиум буюртма қабул қилинган кундан бошлаб 10-15 кун давомида тайёрланади. Консилиумга тайёргарлик даври муаммонинг салмоғига қараб белгиланади. Тайёргарлик давомида психолог томонидан муаммони белгилаш тартиб ва усуллари ва муаммо ҳар томонлама ўрганилади ҳамда консилиумни ўтказиш режаси тузилади, эксперт гуруҳ аъзолари белгиланиб, ҳар бир экспертга топшириқ берилади. Тайёргарлик босқичида маълумотлар тўпланиб, таҳлил этилади ва консилиум куни аниқланади. Буюртма асосида ўтказиладиган консилиумда ўқувчи ва ота-онанинг иштирок этиши шарт эмас.
Махсус – индивидуал характердаги тадбирлар сифатида эса болалар ва ўсмирларнинг шахс хусусиятлари, уларнинг психологияси, дунёқараши, қадриятлар ориентацияси, ҳаётий позицияси, онглик даражаси ва ижтимоийлашув хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тушунилади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling