Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
futbol sport turini orgatish uslubiyati va soglomlashtirishdagi ahamiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- 401-гурух толиби М Бабанов томонидан ёзилган битирув малакавий ишига илмий рахбар А.Олимов томонидан Х У Л О С А
А.Кодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультетининг 401-гурух толиби М Бабанов томонидан ёзилган битирув малакавий ишига илмий рахбар А.Олимов томонидан Х У Л О С А
Талаба М Бабанов томонидан футбол спорт турини ургатиш услубияти ва соғломлаштиришдаги ахамияти деб номланган. Тақриз қилинаётган иш жисмоний тарбия сохасидаги долзарб муаммолардан бирига бағишланган. Миркомил Бабановнинг “Футбол спорт турини ўргатиш услубияти ва соғломлаштиришдаги аҳамияти” мавзусидаги иши янги авлодни соғлом шакллантириш муаммоларини ҳал этиш масаласига бағишланган.
Шунинг учун хам мазкур муаммо кўплаб олимлару педагогларимиз ва талабаларимиз диққат-эътиборини ўзига жалб қилиб келаётган муаммо бўлиб турибди.
Битирув малакавий ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ишланганлик даражаси баён қилинган.
Битирув ишининг биринчи боби “Футболни ўргатишнинг ўзига хос хусусиятлари ва соғломлаштиришдаги аҳамияти” деб номланиб, унда футбол ўйин техникаси таснифи, тактикаси хақида тушунча, футболчилар тайёрлаш усулияти, футболда ўқув-машғулот ишларини ташкил қилиш ва у орқали соғломлаштириш хусусиятлари тўғрисида фикрлар баён қилинган.
Битирув ишининг иккинчи боби “Футболни ўргатиш ва ёш футболчиларни техник тайёрлаш усуллари” деб номланиб, унда ёш футболчиларнинг техник тайёргарлиги ва уларни такомиллаштириш йўллари, таълим ва машғулотнинг вазифалари, футболчиларни тайёрлашда ўқув-машғулот принципларини ўрганиш тўғрисида фикр билдирган.
Битирув малакавий ишини ўрганиш шундан далолат берадики, малакавий битирув ишини тузилиши, илмийлиги пухта ўйланган, пишиқ. Мақсад ва вазифалар ижроси оқибатида қўлга киритилган натижалар ишнинг умумий хулосаларида ҳам ўз ечимини топган.
Юқорида билдирилган ижобий фикрлар билан биргаликда битирув ишида М.Бабанов томонидан айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган. Жадваллардан кам фойдаланилган. Битирув малакавий иши матнида имловий хатолар мавжуд.
Умуман, юқорида билдирилган камчиликлар талаба М.Бабанов томонидан ўтказилган тадқиқотнинг илмий қийматига путур етказмайди.
Малакавий битирув иши мустақил равишда ёзилган, якунланган бўлиб Олий таълим талабларига тўлиқ мос келади.
Битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман. Илмий рахбар:
3
Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling