Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги вилояти халқ таълими бошқармаси вилоят таълим маркази
Download 186 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ______________га қарашли ____________ _____________________________________ ________________________
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ _______________ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ Вилоят таълим маркази ______________га қарашли ____________ _____________________________________ ________________________ услуб бирлашмаси Методбирлашма ҳужжатларини юритилиши бўйича кўрсатма Методбирлашманинг йиллик иш режасининг 1 бандига ўқув йилида ўқув йилида амалга ошириладиган ишларнинг мазмуни ёзилади.( амалга ошириладиган ишлар режасини ёзишда вазифаларнинг кетма-кетлигига эътибор қаратинг), 2 бандига бажарилиш муддати ва 3 бандига амалга оширилиши учун масъул шахснинг исми, шарифи ёзилади. Иш режанинг мониторинги бўлимининг 1 бандида иш режадаги амалга оширилиши режалаштирилган ишларнинг мазмуни айнан кўчирилади, 2 бандига 1 бандда келтирилган вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар аниқ маълумотларга асосланган ҳолда ёзилади. Методбирлашма йиғилишлари бўйича маълумотлар бўлимида- ҳар ойда бир марта ўтказиладиган методбирлашма йиғилишларида кўриладиган масалаларнинг аниқ мавзулари тўлиқ ёритилган ҳолда ёзилиши керак. Йиғилишларнинг кун тартибига қўйиладиган масалалар энг аввало таълим янгиликларига оид, Ҳукуматимиз томонидан чиқарилган таълим-тарбияга оид қарор ва буйруқлар билан танишиш, таълим-тарбия жараёнида олиб бориладиган фаолият юзасидан таҳлиллар, фанга оид янгиликлар, ўзаро методик ёрдамнинг ташкил этилишига оид масалалар киритилади. Йиғилишда кўрилган масалаларнинг ижроси мониторинги бўлимига- 1 бандига кўрилган масалалар тўлиқ айнан ҳолатдагиси кўчирилади,2 бандига эса кўрилган масалаларнинг ижроси бўйича бажарилган аниқ фактларга асосланган ҳолдаги маълумотлар ёзилади . Ўқитувчилар ҳақида маълумотлар бўлимида – методбирлашма аъзоларининг исми, шарифи, мутахассислиги, қаерни, қачон тамомлагани, тоифаси, охирги малакадан ўтган вақти ва жорий ўқув йилидаги дарс юкламаси ҳақида тўлиқ маълумот ёзилади. Методбирлашма аъзоларининг иш тақсимоти бўлимида- ҳар бир методбирлашма аъзосининг ўқув йили давомида методбирлашма фаолиятида олиб борадиган вазифаси ёзилади. Очиқ дарслар жадвали бўлимида- ҳар бир методбирлашма аъзосининг ўқув йили давомида ўтадиган очиқ дарсининг мавзуси, очиқ дарс ўтиш санаси ва нечанчи синфда ўтиш ҳақидаги маълумотлар ёзилади ва ҳар бир методбирлашма аъзоси мазкур жадвал асосида очиқ дарсларга тайёргарлик кўради. Ўтиладиган дарсларда қўлланилиши қулай ва мос бўлган педагогик технологияларнинг номи 1 бандга, 2 бандга номлари келтирилган педагогик технологияни қўллаш тартиби ҳақида маълумот ёзилади. АКТ ва инглиз тилидан машғулотлар графигида- ҳар бир методбирлашма аъзоларининг компьютер саводхонлиги машғулотларида иштирок этиш санаси ва вақти тўғрисида маълумот ёзилади. Ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши қийин бўлган мавзулар рўйхати бўлимида- ички мониторинг назорати ёки оралиқ назорат натижаларига кўра ўқувчиларнинг ўзлаштириши қийин бўлган мавзулар мавзулар рўйхати 1 бандга ёзилади, 2 бандга мазкур мавзуларни ўқувчиларни ўзлаштиришига қулай ва соддалаштирилган ҳолда етказиш мақсадида ташкил этилган ишларнинг мазмуни ёзилади. Рўйхат ва олиб борилган ишлар чораклар кесимида ёзилади. Ўқувчиларнинг ўзлаштириш мониторинги бўлимида- ички мониторингхизмати томонидан олинган назорат натижалари чораклар кесимида ёзилади. Охирги бандига фан ўқитувчисининг исми, шарифи ёзилиши керак, натижалар асосидан фан ўқитувчиси дарс берадиган синфидаги ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги таҳлилини ҳам олиб бориш мумкин. Яратилган дарс ишланмалари бўлимида- методбирлашма аъзолари томонидан ўқув йили давомида яратилган дарс ишланмаларининг мавзулари 1 бандига, 2 бандга санаси, 3 бандга қандай дарс учун мўлжалланганлиги ёзилади. Жадвал чораклар кесимида тайёрланган. Ўқитувчилар томонидан тегишли фанлар кесимида мавзуларнинг яратган методик тавсияларини ҳам киритиш мумкин. Дарс таҳлиллари ҳақида маълумот бўлимида- 1 бандига фан ўқитувчисининг исми, шарифи, 2 бандига фани, 3 банди синфи, 4 бандига дарс санаси, 5 бандга ўтилган дарс мавзуси, 6 бандга олинган ёки берилган методик ёрдам ҳақида маълумот ёзилиши керак. Дарс таҳлили жараёнида дарс таҳлилининг турига қараб дарс жараёни ёритилиши лозим. Электрон дарсликлар ҳақидаги маълумот бўлимида- мактабда тегишли фанлардан мавжуд электрон дарсликларнинг номи, қайси синфга мўлжалланганлиги ёзилади. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаш бўлимида- бўш ўзлаштирувчи ўқувчининг исми, шарифи, ечанчи синф ўқувчиси эканлиги, улар билан олиб бориладиган машғулотлар тўғрисидаги маълумотлар чораклар кесимида ёзилади. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг рўйхати назорат иши натижаларига кўра олинади. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш бўлимида- иқтидорли ўқувчининг исми, шарифи, нечанчи синф ўқувчиси эканлиги, улар билан олиб бориладиган машғулотлар тўғрисидаги маълумотлар чораклар кесимида ёзилади. Иқтидорли ўқувчиларнинг рўйхати ўзлаштириш самарадорлиги натижалари ва ўқув жараёнида эришган ютуқларига кўра олинади. 5-8 синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган ўқувчилар билан ишлаш бўлимида- 5-8 синф ўқувчиларидан тегишли фанлар бўйича “Билимлар беллашуви” да иштирок этадиган иқтидорли ўқувчилар ( ҳар бир фанга 2 нафардан 4 нафаргача талабгорлар олинади)нинг исми, шарифи, тайёргарлик машғулотлари олиб бориладиган кунлар ва машғулот вақтлари, мазкур ўқувчиларга бириктирилган фан ўқитувчиларининг исми, шарифи ва фани, ўқувчилар билан тайёргарлик жараёнида олиб борилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ёзилади. 9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган ўқувчилар билан ишлаш бўлимида- 9- синф ўқувчиларидан тегишли фанлар бўйича “Фан олимпиадалари” да иштирок этадиган иқтидорли ўқувчилар ( ҳар бир фанга 4 нафардан 15 нафаргача талабгорлар олинади)нинг исми, шарифи, тайёргарлик машғулотлари олиб бориладиган кунлар ва машғулот вақтлари, мазкур ўқувчиларга бириктирилган фан ўқитувчиларининг исми, шарифи ва фани, ўқувчилар билан тайёргарлик жараёнида олиб борилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ёзилади. Методбирлашма аъзолари фаолиятининг ўқув йили якуни бўйича натижалари бўлимига- ҳар ўқитувчининг ўқув йили давомида 7 та кўрсаткич бўйича олиб борилган ишларининг сифат даражаси бўйича умумий балл чиқарилиб, методбирлашма аъзоларининг рейтинг ўрни қўйилади. Download 186 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling