Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


ларида намоён бўлган. Ўрта Ер денгизи ҳавзасида вужудга


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

ларида намоён бўлган. Ўрта Ер денгизи ҳавзасида вужудга 
келган Қадимги Грек ва Рим цивилизацияларида диннинг 
вужудга келишини илмий ўрганишда катта ютуқлар қўлга 
киритилган. Қадимги грек мутафаккирлари бунга муносабат 
масаласида икки оқимга бўлинади. Биринчи оқим тарафдор­
лари одамларнинг худога эътиқод қилиши сабабларини ру- 
ҳий (идеал) кучларнинг объектив мавжудлиги билан боғлаб 
тушунтирганлар; иккинчи оқим тарафдорлари эса диннинг 
вужудга келишини табиий ва ижтимоий сабабларини ахта- 
риб топишга ҳаракат қилганлар. Уларнинг фикрларига кўра, 
дин ўз-ўзидан (имманент) вужудга келмаган, балки у одам­
ларни қўрқитиш ва жамият қонунларини бажаришга маж­
бур қилиш учун ўйлаб топилган. Қадимги грек мутафаккир- 
ларидан бири бўлган Демокрит динни одамларнинг табиат­
даги даҳшатли кучлардан қўрқишлари ва улар олдидаги ожиз- 
ликлар сабабли вужудга келган деб ҳисоблаган. Албатта, буни 
инкор этиб бўлмайди, лекин худога муносабатда одамларда 
кўпроқ қўрқинч ҳисси эмас, балки меҳр-му\аббат туйғуси 
устуворлик қилади. Бундан ташқари, қўрқинч ҳиссининг одам­
да нафратни вужудга келтиришини ҳам унутмаслик керак.
Антик давр ҳурфикрлиги диннинг вужудга келиши са­
бабларини моддий борлиқ билан узвий боғлаб тушунтириш­
да эришган ютуқлари 
илмий диншуносликнинг вужудга 
келишида катта аҳамиятга эга бўлди.
Ўрта асрларда ижтимоий ва сиёсий шарт-шароитлар таъ­
сирида диннинг иқгисодий, сиёсий ва маданий ҳаётдаги ўрни
- 28 -


ва мавқеи янада ортди. Черков ва руҳонийлар дунёвий ҳоки- 
миятга даъвогарлик қилиш билан бирга ҳурфикрликнинг ҳар 
қандай кўринишларига қэрши кескин курашдилар. Мутафак­

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling