Қ а р о р қ и л д и м :
1. Авиация ишлаб-чиқариш бирлашмасига қарашли тиббий-санитария
қисмидан фуқаро О. С. Каримовга тегишли касаллик варақаси олинсин.
2. Касаллик варақасини олиш учун қарорнинг бир нусхаси Авиация ишлаб-чиқариш бирлашмасига қарашли тиббий-санитария қисми бош шифокорига юборилсин.
3. Касаллик варақаси суд-тиббиёт экспертизаси тайинлаш учун Тошкент
шаҳар суд-тиббиёт экспертизаси марказига юборилсин.
М.Улуғбек тумани ИИБ ҲООБ
Профилактика катта инспектори, Б.Т.Жабборов
Капитан
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Мирзо Улуғбек тумани ИИБ
бошлиғи, полковник
C.C.Рустамов
2023 йил «5» октябр
Суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисида
ҚАРОР
2023 йил «5» октябр Тошкент шаҳри
Мен, М.Улуғбек тумани ИИБ ҲООБ профилактика катта инспектори, капитан Б.Т.Жабборов фуқаро О. С. Каримов аризаси бўйича йиғилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб қуйидагиларни
А н и қ л а д и м:
Фуқаро О.С.Каримов 1970 йил Андижон вилояти Андижон туманида туғилган, айни пайтда М.Улуғбек тумани, Фэруз МФЙ Навоий ўчаси, 15-уйда яшайди. 2023 йил 5 октябр куни тахминан соат 14:00 ларда кушниси А.Н.Холтаев билан узаро жанжаллашиб енгил тан жароҳати етказган. А.Н.Холтаев М.Улуғбек туманида жойлашган Авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли тиббий-санитария бўлимида 5 октябр 11 октябргача даволанган.
.Фуқаро О.С.Каримовга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлашда махсус билим зарурлигини назарда тутиб,Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 172, 173, 174 ва 180-моддаларини қўллаб,
Қ а р о р қ и л д и м :
1. Ушбу ҳолат бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, уни ўтказиш
Тошкент шаҳар суд-тиббиёт экспертизасига топширилсин.
2. Экспертиза олдига ҳал қилиш учун қуйидаги саволлар қўйилсин:
а) Фуқаро О.С.Каримов га етказилган тан жароҳати қўл билан урганда
етказилган бўлиши мумкинми?
б) Фуқаро О.С.Каримов олган тан жароҳатининг оғирлик даражаси қандай?
в) Фуқаро О.С.Каримов олган тан жароҳати қачон етказилган бўлиши мумкин?
3. Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасининг бир нусхаси туман ИИБга тақдим этилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |