Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси


 Лойиҳа раҳбари ва ижрочи ташкилотларга қўйиладиган талаблар


Download 3.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/40
Sana09.09.2023
Hajmi3.64 Mb.
#1675064
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA

13. Лойиҳа раҳбари ва ижрочи ташкилотларга қўйиладиган талаблар 
Давлат буюртмаси асосида амалга ошириладиган барча турдаги илмий 
лойиҳалар илмий раҳбарлари илмий даражага эга бўлиши шарт (ёш олимлар 
лойиҳалари бундан мустасно). 
Фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг ҳар бир ижрочиси 
фақат бир лойиҳада тўлиқ ставкада ва икки лойиҳада ўриндош сифатида 
иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг умумий улуши икки тўлиқ ставкадан 
ошмаслиги лозим. 
Тадқиқотнинг бажарилиши, илмий-техник савияси, ҳисоботларни 
белгиланган муддатларда топширилиши, молиявий маблағларнинг самарали 
ва мақсадли сарфланишида лойиҳа раҳбари ва ижрочи ташкилот раҳбари 
шахсан жавобгардир. 
Ижрочи ташкилот лойиҳани амалга ошириш учун зарур шарт-шароит 
яратади, илмий ёки илмий-техник кенгашда ҳисоботларни муҳокама қилади, 
лойиҳа 
раҳбарининг 
таклифига 
кўра, 
тадқиқотларнинг 
сифатли 
бажарилишини таъминлаш учун “вақтинчалик илмий жамоа” ташкил этади. 
Вақтинчалик илмий жамоага бошқа ташкилотларнинг ходимлари ҳам 
жалб этилиши мумкин. Ташкилот раҳбари буйруғи билан лойиҳа раҳбари 
жамоа раҳбари этиб тасдиқланади. 
Лойиҳа илмий раҳбари узоқ муддатга бетоблиги сабабли иш 
қобилиятини йўқотган, доимий истиқомат қилиш учун республикадан четга 


43 
чиқиб кетган, ўз аризасига кўра илмий раҳбарликдан воз кечган ёки қонун 
ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда лойиҳа раҳбарини ўзгартириш 
мумкин. Бунинг учун Инновацион ривожланиш вазирлигига қуйидаги 
ҳужжатлар тақдим этилади: 
1. Ижрочи ташкилотнинг лойиҳа илмий раҳбарини ўзгартириш сўралган 
йўлланма хати. 
2. Ташкилот илмий ёки илмий-техник кенгаши қароридан кўчирма 
3. Амалдаги лойиҳа раҳбарининг аризаси 
4. Тавсия этилаётган янги лойиҳа раҳбарининг розилик хати ва у 
тўғрисида маълумот. 
Лойиҳа раҳбари бошқа жойга ишга ўтган ҳолларда лойиҳанинг амалга 
оширилиш жойи (ижрочи ташкилот) ўзгартирилмайди. 
Ижрочи ташкилотнинг қонун ҳужжатларида кўрсатилган фаолияти 
тўхтатилганда, фаолияти тўхтатилган ташкилотдаги лойиҳалар илмий 
йўналиши мос бошқа ташкилотга ўтказилади. 


44 

Download 3.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling