«Ишонч ва ҳаёт» нодавлат нотижорат ташкилоти – бу ОИВ/ОИТСни юқтириб олган
одамлар бирлашмаси бўлиб, у ОИВни юқтириб олган шахслар ва мутахассисларни их-
тиёрийлик, тенг ҳуқуқлилик, ўзини ўзи бошқариш ва ошкоралик тамойиллари асосида
ихтиёрий равишда бирлаштирган ташкилотдир.
Ташкилот ОИВ инфекциясини юқтириб олган одамлар руҳий-ижтимоий ҳолати ва тур-
муш сифатини яхшилашга кўмаклашади, стигмага қарши иш юритади ва жамиятда бу
тоифадаги одамларга нисбатан бағрикенглик муносабатини шакллантириш, уларни қа-
рорлар қабул қилиш жараёнларига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси
эпидемиясининг олдини олишда фаол иштирок этишга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
«Ўзбекистон саратонга қарши жамияти» нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолияти-
да асосий эътиборни ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларга паллиатив ва хоспис
тарзидаги ёрдам кўрсатиш, уларга юридик маслаҳат беришни ташкил этиш, ОИВ/ОИТС
масалалари бўйича ахборот-таълим ишларини амалга ошириш, ОИВ/ОИТС нуқтаи наза-
ридан оппортунистик хизматларни тадқиқ этиш бўйича лабораториялар яратишга қара-
тади.
2013 йилдан бошлаб республикада мультидисциплинар жамоалар фаолият юрита бо-
шлади, улар «Ўзбекистон саратонга қарши жамияти» ва ОИТСга қарши курашиш марказ-
лари ташаббуси билан ташкил этилди. Мультидисциплинар жамоалар диспансер куза-
тув дастурларига киришишда ва ретровирусга қарши терапияда ижтимоий-психологик
қўллаб-қувватлашни ҳамда ижтимоий-маиший масалалар бўйича хизматларни амалга
оширади. Мультидисциплинар жамоалар ОИТС хизмати ташкилотлари ва умумий соғ-
лиқни сақлаш тармоғи муассасалари ўртасида боғловчи бўғин ҳисобланади. Шундай қи-
либ, турли даражада ва йўналишдаги ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган тиббий ва
ижтимоий-психологик хизматлар изчиллиги таъминланади.
Ўзбекистон Репродуктив саломатлик ассоциацияси аҳолига жинсий, репродуктив са-
ломатлик масалалари ҳамда эркаклар ва аёлларнинг келгуси авлод соғлиғи учун жавоб-
гарлигини англаб етишга кўмаклашувчи ҳуқуқлар бўйича ахборот хизматларини тақдим
этадиган, шунингдек, фаолияти репродуктив ва жинсий саломатликни сақлаш ва ёшлар-
ни баркамол аҳлоқий-жинсий тарбиялашга қаратилган инсонлар бирлашмасидир.
ННТ шаклидаги «
Do'stlaringiz bilan baham: |