Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги қишлоқ ХЎжалигида билим ва инновациялар миллий


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana23.03.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1288428
1   2   3   4
Bog'liq
Дон

тадбирлар бўйича 
ТАВСИЯЛАР 
Республикамизда иқлимнинг кескин ўзгариши, қиш фаслининг қуруқ-
совуқ келиши, феврал ойининг охирги ўн кунлиги ва март ойининг
II,III-декадаларида ёғингарчилик кўп бўлиши, март ойининг охирги
ўн кунлигида ҳавонинг кескин совиши уруғлик етиштириладиган ғалла 
майдонларида ўсиб ривожланиши бир оз кечиктирмоқда.
Уруғлик етиштириладиган ғалла майдонларида белгиланган 
агротехник тадбирларни ўтказиш яъни, ғаллани озиқлантириш, бегона ўт 
ҳамда касалликларга қарши кураш чораларини мақбул муддатларда амалга 
ошириш имкониятлари кечикмоқда.
Гидрометеорология хизмати берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 
17-31 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан илиқ ва нам 
ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши 
кутилмоқда.
Республика ҳудудларининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир 
ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22-31 мартда баъзи жойларда ёмғир 
қисқа муддатга қорга айланиши, ҳарорат -1 даражагача тушиб кучли 
ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. 
Бундай шароитда айниқса эрта экилган эрта пишар навлар экилган 
уруғлик ғалла майдонлари бугунги кунда найчалаш фазасига ўтган бўлиб, 
бу даврда хароратнинг кескин совиб кетиши бир қатор хосил элементи 
бўлган найча ичида бошоқ шакиланишига салбий таъсирини кўрсатади.
Бундай иқлим шароити кузатилганда биринчи навбатда 1-5 апрелгача 
азотли ўғитлар бахорги иккинчи озиқлантириш ишларини амалга ошириш. 
Минтақанинг иқлим шароитидан келиб чиқиб 25-30 апрелга қадар азотли 
ўғитлар билан бахорги 3-озиқлантириш ишларини амалга ошириш мухим 
хисобланади.
Бахор ойларида иқлимнинг совуқ ва сер ёғин келган йилларда
марказий минтақларда ва Фарғона водийси шароитида ривождан орқада 
қолган хамда эрта экилган майдонларда тупроқ хароратини мўтадилаштириш 
учун уруғлик ғалла майдонларига гектарига 5-10 тонна чириган махаллий 
ўғитларни олиб чиқиб сепиш хамда хар бир суғориш ишларини махаллий 
ўғитлар билан шарбат усулида суғориш тавсия этилади. 



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling