Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги қишлоқ ХЎжалигида билим ва инновациялар миллий


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana23.03.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1288428
1   2   3   4
Bog'liq
Дон

Уруғлик ғалла майдонларда агротехник тадбирларни амалга 
оширилганда ўсимлик учун зарур бўлган тупроқдаги хароратни 
мўтадилашига ва тупроқнинг макро хамда микро элментларга бўлган 
талабини қондиришга эришилади. 
Баҳор ойларини серёғин, ҳаво ҳароратини паст бўлиши ғаллазорларда 
замбуруғлик касалликлар, зараркунанда хашоратлар ва бегона ўтлар кенг 
тарқалиши кўп йиллик тажрибаларда кузатилган. 
Уруғлик ғалла майдонларга жуда катта зарар келтирувчи ва кенг 
майдонларда тез тарқалувчи сариқ занг замбуруғли касаллик 0
0
С
да ўсишни 
бошлайди. Ҳаво харорати 8-13
0
С бўлганда ўсимликнинг тўқималари ичига 
киради. Янги споралар 12-15
0
С
хароратда пайдо бўлиб, шамол ёрдамида тез 
тарқалади ва касаллик кучли ривожланганда уруғлик ғалла ҳосилини 50-
60% камайишига олиб келади. 
Ёғингарчилик кўп кузатилган даврда уруғлик ғалла майдонларида 
узоқ йиллардан бўён сақланиб келаётган бегона ўтларнинг уруғлари униб 
чиқиши хамда бегона ўтларнинг турлари кенг тарқалиши кузатилади. 
Уруғлик ғалла майдонларида энг катта зарар келтирувчи бир йиллик бир 
паллали бошоқли бегона ўтлар ёввойи сули, райграс, тулки дум каби бегона 
ўтлар кўп зарар келтиради.
Республикамизда экилаётган уруғлик ғалла майдонларида кузги 
буғдой навларини барчаси совуққа чидамли бўлиб, Краснодар ўлкасидан 
келтирилиб экилаётган навлар ҳам бизни шароитимизда барча синовлардан 
ўтказилиб, экишга рухсат этилган.
Уруғлик ғалла майдонларида экилаётган бошоқли дон экинларини 60 
фоизи Краснодар селекциясига мансуб ҳамда 40 фоизида иссиққа ва совуққа 
чидамли маҳаллий кузги буғдой навлари экиб парваришланмоқда.
Республикада об-ҳаво серёғин ҳамда ҳаво хароратини пасайиши 
кузатилганда уруғлик ғалла майдонларида қуйидаги тадбирларни 
амалга ошириш зарур. 
1. Сизот сувлари чуқур жойлашган, тошлоқ, қумоқ майдонларда 
уруғлик ғаллани навбатдаги азотли ўғитлар билан ёмғир ёғаётган бўлишига 
қарамасдан қўл кучида озиқлантириб, суғоришни шарбат усулида амалга 
оширилиши натижасида ғалла майдонларида микро-иқлим ҳосил қилинади. 
Бу эса ўз навбатида ниҳолларни қисқа муддатли совуққа чидамлигини 
оширади.  
2. Уруғлик ғалла майдонларида ғаллани барг орқали суспензия 
усулида озиқлантириш ўсув даври давомида 3-4 марта амалга ошириш 
ўзининг ижобий натижаларини бериш тажрибаларда ўз исботини топган. 


Бунда, гумин кислоталарга бой бўлган, макро ва микро элментлар билан 
бойитилглан биоўғитлар билан озиқлантириш тавсия этилади. Биоўғит 
препаратлардан Гео-Гумат 1 л/га, УзГуми, Гумимакс 0.5 л/га, Агрозим, 
Байкал-М, Кристалон яра (NPK) ва бошқа биоўғитлар билан белгиланган 
меъёрларда уруғлик ғалла майдонларига ишлов бериш ўзининг ижобий 
натижасини беради. 
3. Уруғлик 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling