Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манзарали дарахтларни


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana24.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1290241
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Kitob 5926 uzsmart.uz

 
Фойдаланилган адабиётлар: 
 
1. Hessayon D.G. The tree & shrub expert. –USA: Transworld Publishers Limited, 
2016. -128 p. 
2. Қайимов А. Дендрология.(ўқув қўлланма). Тошкент – “Илм-Зиё”, 2007. 126 
б. 
3. Қайимов А., Бердиев Э. Дендрология (дарслик). Тошкент- «Фан ва 
технологиялар», 2012. 283б. 
4 Қайимов А. Бердиев Э. Хамраев Х., Турдиев С. Дендрология (дарслик). 
Тошкент, - «Фан ва технологиялар», 2015.330 б. 
5. Яскина Л.В. Дендрология Т.-«Укитувчи» 1980. 
6. Усманов А.У., Костелова Г.С. Деревья и кустарники Средней Азии. Т. 
1974. 156 с. 
7.Ўзбекистон Аграр фани хабарномаси журнали. 
8. http://carevlug.ru/krasnogorskiy-pitomnik 
 
 


4-мавзу: Йирик штамбли ва контейнерда кўчат етиштиришнинг 
инновацион технологиялари. 
 
РЕЖА: 
1. Кўчатзорнинг парваришлаш (школька) бўлимининг функцияси 
2. Уруғкўчатларни парваришлаш бўлимига кўчириб экиш даврида 
агротехник тадбирлар 
3. Йирик штамбли кўчатларни етиштириш технологияси 
 
 
 
 
Кўкаламзорлаштириш мақсадида ўстирилган кўчатларнинг шох-
шаббалари тўғри шаклланган, тўғри штамбли ва илдиз системаси яхши 
тармоқланган бўлиши керак. Бундай дарахт кўчатлари далаларда дарахт тури 
ва кўчатлардан фойдаланиш мақсадига боғлиқ ҳолда 4-8 ва ундан ортиқ йил, 
буталар эса 2-3 йил мобайнида парваришлаб ўстирилади. Ўстириш муддати 4 
йилдан ортиқ бўлган кўчатлар иккинчи далага, 8 йилдан ортиқ бўлганлари эса 
учинчи далага кўчириб ўтказиб парваришланади. 
Йирик кўчатзорларда штамбли дарахт кўчатларининг биринчи ва 
иккинчи парваришлаш бўлимлари (школька) далалари ва бута кўчатлари 
ўстириладиган далалар алоҳида-алоҳида режалаштирилади, алмашлаб экиш 
тизими алоҳида шакллантирилади.Дарахт штамбли кўчатларининг биринчи 
даласига ва бута кўчатларининг даласига баҳорда бир-икки ёшли 
уруғкўчатларва илдиз олган қаламчалар ўтказилади. Иккинчи далага эса 4 
ёшли кўчатлар ўтказилади.
Енгил таркибли тупроқларда кўчатлар фақат кузда ўтқазилади. Игна 
баргли ва бошқа иссиқсевардарахт ва бута турлари баҳорда ўтказилиши тавсия 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling