Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида н и з о м


IV. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар


Download 119.32 Kb.
bet3/4
Sana19.06.2023
Hajmi119.32 Kb.
#1611760
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистон

IV. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар
11 Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги бошкаруви марказий аппарати тузилмасида:
-пахтачиликни ривожлантириш;
-галлачиликни ривожлантириш;
-сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш хамда уларни комплекс кайта ишлаш;
-чорвачиликни ривожлантириш;
-ер-сув ресурсларидан окилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш;
-кишлок хужалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муоммаларини хал этиш буйича Кенгашлар тузилади.
Кенгашлар тўгрисидаги низомлар Кишлок ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдикланади.
12. Куйидагилар Кенгашларнинг асосий вазифалари хисобланади:
-тегишли тармокларни ислох килиш ва ривожлантириш, кишлок хўжалиги салохиятидан самарали фойдаланиш бўйича аник тавсияларни ишлаб чикиш;
-кишлок хўжалигининг устувор тармокларини ривожлантиришнинг истикболли йўналишларини, улар самарадорлигини ошириш йўналишлари ва йўлларини белгилаш;
-хар бир минтаканинг иклим, об-хаво шароитларини ва хусусиятларини хисобга олган холда экинларни келгусида ва хар бир кишлок хўжалиги йилида окилона жойлаштириш бўйича аник агротехнология тавсияларини ишлаб чикиш;
-кишлок хўжалиги экинлари селекцияси ва уругчилигида, шунингдек наслчилик ишларида устувор йўналишларни белгилаш;
-замонавий, ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш, сугориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чикиш.
13. Кенгашларнинг таркибига, эгаллаб турган лавозимлари ва илмий унвонларидан катъи назар, фан ва амалиётнинг тегишли сохаларида обърўси эътироф этилган етакчи мутахассислар ва олимлар жамоатчилик асосида кирадилар. Кенгашлар аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирлик хайъати томонидан тасдикланади.
14. Кенгашларнинг раислари Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги хайъати аъзолари хисобланади ва Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланади.
15. Кенгашларнинг барча тавсиялари Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги хайъати мажлисларида мухокама килинади, унинг карорларининг бажарилиши мажбурийдир.
16. Кенгашларнинг ишчи органлари функциялари Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошкармалари ва бўлимларига юкланади.

Download 119.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling