Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази
IX БОБ. ЮКЛАШ-ТУШИРИШ ВА ТАШИШ ИШЛАРИНИ
Download 437.68 Kb. Pdf ko'rish
|
Kontseptsiya (1)
IX БОБ. ЮКЛАШ-ТУШИРИШ ВА ТАШИШ ИШЛАРИНИ
МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ Келажакда пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини юклаш- тушириш ва ташиш ишларини бажарадиган машиналар, мосламалар ва уларнинг иш органларини такомиллаштириш, янги намуналарини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Хусусан, катта ҳажмли 2ПТС-4-793 трактор тиркамаси базасида яратилаётган универсал трактор тиркамаси турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташишда ишлатилади. Иш унумини ошириш мақсадида уларнинг юк кўтариш қобиляти 4 тоннадан 6 тоннагача етказилади. Дон маҳсулотларини ташишда тўкилишларни камайтириш мақсадида улар алмашадиган юмшоқ контейнерлар билан жиҳозланади. Пахта ва ем-хашакни ташиш учун 2ПТС-5-793Д трактор тиркамасига махсус баланд бортлар ўрнатилади ва кузовнинг ҳажми 36 м 3 гача етказилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташишда иш унумини ошириш махсус бурилиш уламалари, барча тиркамаларни бир пайтда синхрон равишда тормозлайдиган пневмогидравлик тормозлар билан жиҳозланган учта тиркама ва ғилдиракли трактордан ташкил топган кўп звеноли трактор поездларини кенг қўллаш орқали амалга оширилади. Бундай трактор поездлари юк ташишда иш унумини 2,5 мартага ошишини ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди. Трактор поезди узунлигини камайтирувчи ва юк туширишда унинг кўндаланг турғунлигини таъминловчи ҳамда юқори тезликда ишловчи икки секцияли улама тиркамалардан кенг фойдаланишга ўтилади. Майдаланган озиқбоп экинларни ташиш ва уларни чорва моллари охурларига тарқатишда янги 1Т1 озуқа тарқатувчи, маҳаллий ва маъданли ўғитларни юклашда ПЭА-01 каби юклагич, силос, шағал, қум юклашда ПГХ-0,5 грейферли юклагич, қишлоқ хўжалик ишлари, юклаш, тушириш, траншея қазишда ТК1 сингари машиналар қўлланилади. 30 Култиватор-озиқлантиргичлар, чизел-ўғитлагичларга маъданли ўғитларни юклаш ишлари янгидан яратиладиган машиналар билан бажарилади. Фермер ва деҳқон хўжаликларда ПТС-СХ1-2 типидаги бир ўқли кичик тиркамани қўллаш кўзда тутилган. Тез бузиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташиш, юклаш ва тушириш жараёнлари экинлар ҳосилини пишиш-тўплаш даврини ҳисоб олган ҳолда, турли хил контейнерларга солинган ҳолда амалга оширилади. Бунда контейнерлар алмаштирилиб турилади. Маҳсулотлар ва материалларнинг турига қараб турли хил иш органлари (икки тишли санчиқли кореткалар, ковш, таглик, илмоқли сирға), контейнер, уларни ташувчи махсус тиркамалар ва контейнерларни ортувчи ва туширувчи мосламалар ҳамда фронтал юклагичлар қўлланилади. Мазкур соҳада илмий-тадқиқот ишлари юклаш-тушириш ва ташиш машиналарининг техник даражасинини ошириш, уларнинг юқори унумли турларини яратишга қаратилади. Download 437.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling