Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Download 45.54 Kb.
|
1 2
Bog'liqҚишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш
КИРИШ Модомики, аҳолини йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз равишда таъминлаб туриш халқ хўжалигининг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолаверар экан, у ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини катта ҳажмда сифатини бузмасдан сақлаш ва уни жаҳон андозаларига мос равишда қайта ишлаб, бозор талабларига мос маҳсулотларни узлуксиз этказиб туриш тақозо этилади. Маълумки, 2008 йилдан бошланган жаҳон молиявий иқтисодий инқирози халқ хўжалигининг барча тармоқлари қаторида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳаларига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасини модернизасиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқариш корхоналарига халқаро стандарт ва экологик талабларнинг ортиб бораётгани соҳа мутахасисларидан нафақат тўла автоматлаштирилган жиҳозлар билан таъминлаш, балки ресурс тежамкор технологиялардан фойдаланиш зарурлигини ҳам талаб этмоқда. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш, уларнинг таннархини пасайтириш, қайта ишлаш жараёнида маҳсулот исрофи ва ё'қотилиши, шунингдек чиқиндиларни максимал қисқартиришга олиб келади. Республикамиз мустақиллика эришгач, мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Демак, этиштирилаётган катта ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни йиғиб олиш, сақлаш ва қайта ишлашни тўг'ри ташкил этмасдан туриб, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириб бўлмайди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштириш миқдори ортиб борган сари уларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳам тўг'ри ё'лга қўйилиши керак, бунинг учун янги замонавий омборхоналар ва қайта ишлаш корхоналари бунёд этилиши, уларда фан-техника ютуқлари ва илг'ор технологияларни татбиқ этиш, хорижий тажриба-ютуқларни ўрганиб, ишлаб чиқаришга кенг жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил январ ойи ҳолатига берган маълумотига кўра мамлакатда қуввати ------- минг тоннага тенг бўлган ------ та мева-сабзавот ва узумни қайта ишлаш корхоналари ва уларни хом ашё билан таъминлашга қодир бўлган юзлаб сақлаш омборлари мавжуд. Мамлакатда замонавий корхона ва омборларни кескин кўпайтириш бўйича ишлар эса жадал давом эттирилмоқда. Хусусан, вазирликнинг берган ушбу маълумотига кўра, 2021 йил декабр ҳолатига республика бўйича умумий сиғими --------- минг тоннани ташкил этувчи ------- та совутгич омборлар қурилган, такомиллаштирилган ва ишлаб чиқаришга топшиилган.
Download 45.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling