Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети


-расм. Йўналтирувчи эгри чизиқнинг умумий схемаси


Download 1.72 Mb.
bet6/22
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1618769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Курс лойиҳа ПЛУГ

5-расм. Йўналтирувчи эгри чизиқнинг умумий схемаси
Агар қурилган параболадан юқорги қисмида ясовчилар бўлса, у ҳолда парабалани тўғри чизиқ бўйлаб (ёйга уринма) охирги ясовчигача давом эттирилади. Эгри L чизиғи лойиҳаланаётган корпуснинг ЙЭЧ ҳисобланади. Ясовчилар билан L ЙЭЧ кесишган нуқталар ҳам тегишли белгилар билан белгиланади. Ясовчилар устида ётган , , ,... узунликлар(5-расм) корпуснинг горизантал текисликдаги проекциясида ясовчилар ўтган нуқтқлар баландлигини билдиради ва улар ЙЭЧнинг (маданий корпусларда эса ) кўринишига ўлчаб қўйилади. Ҳосил бўлган нуқталар кетма – кет 1, 2, 3,...10 сонлари билан белгиланади. Кейинчалик ушбу нуқталардан 1, 2, 3, ... 10 турли (ҳисоблаб топилган) бурчаклар остида ясовчилари ўтқазилади.
ЙЭЧда лемех ва ағдаргичнинг туташган жойини билдирувчи М нуқтасидан ясовчи ўтказилади ва лемехнинг горизантал текисликка нисбатан ўрнатилиш баландлиги hқўш топилади. Кейин корпуснинг олд кўринишга баландликда қўшимча ясовчи ўтказилиб, лемех билан ағдаргичнинг ўзаро туташган жойи чизиғи ҳосил қилинади (2-расм). Корпуснинг олд кўринишида шургор қирраси чизиғини давом эттириб қўшимча ясовчи билан кесишган нуқта F топилади. ЕҒ нуқталари ўзаро туташтирилиб корпуснинг шудгор тамон қирраси аниқланади.
Ясовчилар шудгор деворига энгашиш бурчакларининг
ўзгаришини тасвирловчи эгри чизиқни қуриш.
Корпуснинг уст кўринишдаги 1, 2, 3 ... 10 нуқталаридан ясовчилар ўтказиш учун, уларнинг ҳар бирининг шудгор деворига энгашган бурчаклари қийматини аниқлаш лозим бўлади. Бунинг учун корпуснинг олд кўринишидаги ясовчиларни ўнг тамонга давом эттирилиб, бурчакларни баландлик бўйича ўзгариш қонунини тасвирловчи эгри чизиқ қурилади (6 ва 7-расмлар). Cтандарт универсал ва маданий корпуслар ясовчиларнинг шудгор деворига нисбатан ўрнатилиш бурчакларининг ўзгариш қонунияти ( ) шундай танланганки, бу бурчаклар аввало дан гача камайиб боради (амалда унинг ўзгариши тўғри чизиқли конуниятга бўйсинади). Ясовчиларнинг энгашиш бурчагининг камайиб бориш лемех тамонидан қирқиб олинган тупроқ қатламининг ағдаргич кўкрагигача енгил кўтарилишини ва ағдарилган қатлам юза сирти тупроғини корпуснинг шудгор тамон қирраси сидириб кетмаслигини таъминлаш мақсадида қилинади. Қатлам лемех ва ағдаргич туташган жойдан юқорига ўтгач ясовчиларнинг шудгор деворига нисбатан ўрнатилиш бурчагининг нинг қийматлари ошиб боради: универсал корпусларда бурчакларининг ўзгариш қонунияти қабариқ эгри чизиқ шқлида (6 – расм), маданий корпусларда эса ботиқ эгри чизиқ (7 – расм) шаклида ўзгаради. Натижада универсал корпусларнинг ишчи сиртининг канот кисми кўпроқ эгилган шаклни олади, бу унинг тупроқ қатламини тўлиқ ағдариш қлбилиятини таъминлайди. Маданий корпусларнинг ишчи сирти эса тупроқ қатламининг яхши майдаланишини, кичик эгриликка эга бўлган кўкрак ҳосил бўлишини таъминлайди.
Ўтказилган тажрибалар қирқилиб кўтарилаётган тупроқ қатламининг корпусга таъсир этадиган энг катта босими лемех тиғидан = 80...100 мм баландликда юзага келишини кўрсатган. Ушбу босимнинг таъсирини камайтириш учун, кўрсатиб ўтилган баландликдан ўтган ясовчининг шудгор девороига нисбатан энгашиш бурчаги энг кичик ) қийматга бўлиши керак.


Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling