Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
II.ТАДҚИҚОТНИ БАЖАРИШ ШАРОИТИ ВА УСЛУБИ
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Bmi jadavallari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Тажриба ўтказилган хўжаликни тупроғини агрокимѐвий тавсифи.
II.ТАДҚИҚОТНИ БАЖАРИШ ШАРОИТИ ВА УСЛУБИ.
2.1. Тажриба ўтказилган хўжаликни қисқача тавсифи. Тажриба Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани “Гулбахор” массивида жойлашган “Неъматлар хазинаси” фермер хўжалигида ўтказилди. Фермер хўжалик Жалақудуқ марказидан 10 км узоқликда бўлиб, туман маркази ва фермер хўжалиги орасида аҳоли пунктлари автомабил ва темир йўл жойлашган. “Гулбаҳор” массиви Шарқ томондан “Андижон” тумани билан, Ғарб томондан “Қўртқи” массиви билан, Шимол томондан “Ғайрат” ва “Хақиқат” массивлари билан, Жануб томондан “Қотортол” массиви билан чегарадошдир. “Неъматлар хазинаси” фермер хўжалиги 202 йил ташкил топган бўлиб, умумий ер майдони 28,5 гектардан иборат. Экинларни жойлаштириш структурасига кўра 5,3 гектари пахта, 7,8 гектари олма боғ, 15,4 гектари узум боғни ташкил этади. “Гулбаҳор массиви” экинларни суғориш учун асосан сув тортувчи насослар ѐрдамидан фойдаланиади. Бунда “Гулбаҳор-1” “Гулбаҳор-2” “Гулбаҳор-3” “Гулбаҳор-4” “Гулбаҳор-5” насос станциялари орқали суғорилади. 2.2. Тажриба ўтказилган хўжаликни тупроғини агрокимѐвий тавсифи. Тупроқнинг юқори қатлами органик моддалар яъни гумуснинг кам миқдорда бўлиши билан ажралиб туради. Уларнинг миқдори 0,7-0,9% ва умумий азотнинг миқдори 0,07 ва 0,13% гача бўлади. Тупроқнинг пастки қатламларида гумус миқдори аста секин камайиб бориб 30-100 см чуқурликда 0,41% ни ташкил қилади. Минерал азотлар фақат нитратлардан иборат бўлиб, унинг миқдори юқори қатламларда йилнинг турли вақтларида ўзгариб туради, унинг миқдори 1 кг тупроқда 7-9 мг гача бўлиши мумкин. Тупроқнинг юқори қатламларида фосфорнинг ялпи миқдори 0,21- 0,26% ни, ҳаракатланувчи шаклдагиси эса 18.3-27.0 мг ташкил қилади, 30 ҳаракатланувчи фосфор юқори қатламлардан пастки қисмларга қараб кескин камайиб боради. Калий миқдори тупроқнинг юқори қатламларида 2% га етади. Унинг ҳаракатланувчи шаклдаги миқдори 185,1-219,1 мг ни ташкил қилади. Бу 1 кг тупроқдаги калийнинг бўлиши, ўсимлик озиқланиши учун етарлидир. Ушбу тупроқ муҳити (РН) эритмаларини реакцияси ѐзнинг ўрталарида аниқланганда, уларнинг миқдори 7.4-7.6 г/а тенг, яъни уларнинг ишқорли муҳитга мансублигини қўрсатади. Тажриба дласининг тупроғи оч тусли бўз тупроқ, механик таркиби бўйича енгил, қумоқ тупроқли, шўрланмаган тупроқ, 0-35 см горизонтда гумуснинг мавжудлиги унча катта эмас (0,8-1,0%), азот 0,04-0,08%, фосфор 0,12-0,20%, калий 0,90-1,04%, бор 0,05-0,09 мг/кг, марганец 52.0-59.1 мг/кг, кобальт 0,2 мг/кг, мис 0,5-1.15 мг/кг миқдорда мавжуд. Суғориладиган даврларда нитратларнинг тупроқ устки горизонтларига чиқиш ҳоллари учрайди, бу тупроқ унимдорлигини камайишига олиб келади. Шу сабабли юқори ҳосилдорликка эришиш учун тупроққа азотли ўғитлар солиш мақсадга муофиқдир. Тажриба майдонларининг қумлоқ бўз тупроқлари сувни етарлича ушлаб туриш қобилиятига эга. Тажриба майдони шароитида ўртача намни ушлаб қолиши 1 м қатламда 22%, тупроқнинг оғирлигига нисбатан 32% ни ташкил қилади. Максимал гигроскоплиги 4-5%, тупроқнинг намлигига нисбатан энг қулай гигроскопик дала нам сиғимига нисбатан (ДНС) 65-75% ни ташкил қилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling