51
Штабел усулида юқоридаги (8-жадвал) кўрсаткичларда фақат оқ ва
сариқ навлар қуритилиб ўрганилди. Ўрганилган кишмиш ва майизбоп
навларни штабел усулида қуритиш давомийлиги 21-27 кун, тайѐр
маҳсулотлар чиқиши 22,3-25,0% миқдорида маҳсулот олинди.
Кишмишбоп навларда энг юқори кўрсаткич Хишрау кишмишида
олиниб, қуруқ маҳсулот чиқиши 24,8% ни, ҳосил 35,6 тоннани ташкил этиб,
таққос навга нисбатан 11,5 тонна кўп маҳсулот олинди. Майизбоп навлардан
таққос нав Султони навида маҳсулот чиқиши 24,3% ни ташкил этиб, олинган
маҳсулот 32,2 тоннани ташкил этган бўлса, Ризамат навида маҳсулот чиқиши
25,0% ни, қуруқ маҳсулот эса жами 36,2
тоннани ташкил этиб, таққос
Султони навга нисбатан 4,0 тоннага кўп маҳсулот олинди.