Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат назорат инспекциясининг 2023 йилда бюджет ташкилотларида меҳнат, аҳоли бандлиги
Download 17.64 Kb.
|
Текшириш саволномаси
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 22-ИЧ сонли буйруғига 2-илова Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат назорат инспекциясининг 2023 йилда бюджет ташкилотларида меҳнат, аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини текшириш САВОЛНОМАСИ Текшириш даврида илгари ўтказилган текширишда аниқланган камчиликларни бартараф этилганлиги аниқланади. Текшириш қуйидаги саволнома бўйича ўтказилади. 1. Тармоқ келишуви, жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари ва бошқа меҳнат муносабатларини тартибга солувчи локал ҳужжатларни қонунийлиги ҳамда ушбу ҳужжатларга риоя этилганлиги. 2. Меҳнат шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартибига риоя этилганлиги, шунингдек (ЯММТ) Ягона миллий меҳнат тизимидан электрон рўйхатдан ўтказилганлиги. 3. Ишга қабул қилишни расмийлаштиришни қонунийлиги. 4. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибига риоя этилиши, шунингдек электрон меҳнат дафтарчалари шакллантирилганлиги. 5. Иш берувчилар томонидан чет эл фуқароларни ишга қабул қилишда қонунчилик талабларига риоя этилганлиги. 6. Иш вақти ва дам олиш вақтини белгилаш ҳамда қонунчилик талабларига риоя этилиши. 7. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунийлиги, иш ҳақи ва бошқа тўловлар, рағбатлантиришлар қонунчилик талаблари асосида амалга оширилиши. 8. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчилик талаблари асосида тўланганлиги. 9. Меҳнат стандартлари талабларига риоя этилганлиги. 10. Таътилларни бериш тартиби, муддати ва таътил учун ҳақ тўлаш тартибига риоя этилиши. 11. Интизомий жазо чораларини қўллаш тартибига риоя этилиши. 12. Мажбурий меҳнат ҳолатлари. 13. Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартибига риоя этилиши. 15. Ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат ҳуқуқларини таъминланиши. 16. Ҳомиладор ва ёш болали аёлларга қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар берилганлиги. 17. Ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахслар учун имтиёзларни таъминланганлиги. 16. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибига риоя этилганлиги, белгиланган муддатларда ва тартибда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ахборот тақдим этилганлиги. 17. Меҳнат органлари томонидан ишга жойлаштириш учун юборилган фуқароларни ишга қабул қилиш рад этилганда, унинг қонунийлиги. 18. Бўш иш жойлари (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни белгиланган муддатларда ва тартибда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига тақдим қилиниши (бўш иш ўринларини яширилмаганлиги). 19. Ходимлар сони эллик киши ва ундан ортиқ ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилганлиги ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилганлиги, ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилганлиги. 20. Эллик ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилганлиги ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилганлиги. 21. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари ёки меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашга жавобгар раҳбарлар ва мутахассислар малакаси оширилганлиги ҳолати (қачон ва қайси таълим муассасасида малака оширилганлиги). 22. Меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси ташкил этилгани ва унинг кўргазмали қуроллар (стендлар) билан жиҳозланганлиги. 23. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилганлиги ҳамда мавжуд касблар ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари ишлаб чиқилганлиги ҳамда Йўриқномаларни рўйхатга олиш ва тарқатиш дафтарлари юритилганлиги. Иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар мавжудлиги. 24. Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни белгиланган тартибда ташкил қилинганлиги. 25. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи имтихон комиссия мавжудлиги, комиссия раиси ва аъзолари меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқишдан ва билим савияси текширувидан ўтганлиги. Ишчи ва ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқиш ва билимларини текширувдан ўтказилиб борилиши. 26. Ходимларни ишга кириш вақтида, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш, иш жойида дастлабки ва даврий йўриқлардан ўтказилиб борилиши ва журналларда қайд қилиниши. 27. Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганлиги ҳамда ушбу тадбирларни ўтказиш учун белгиланган тартибда маблағлар ва зарур материаллар ажратилганлиги. 28. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланганлиги. 29. Ишлаётган аёлларнинг меҳнати муҳофазаси ҳолати ҳамда имтиёз ва компенсациялар берилганлиги. 30. Меҳнат муҳофазаси бўйича уч босқичли назоратни олиб борилиши ҳолати. 31. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига асосан корхонанинг умумий электр хўжалигига жавобгар шахс буйруқ билан бириктирилганлиги, электр хавфсизлиги бўйича жавобгар шахснинг билимлари текширувдан ўтказилиб, тегишли гуруҳ берилганлиги ёки «Ўздавэнергоназорат» электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳудудий бўлимларида электр хавфсизлиги бўйича йўриқномадан ўтганлиги, электр асбоб-ускуналари ерга уланганлиги ва уларнинг қаршилиги махсус лабораториялар синовидан ўтказиб борилганлиги.-қисм2 32. Вояга етмаганларни меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиниши таъминланиши ҳамда имтиёз ва компенсациялар берилганлиги. 33. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари талабларига мувофиқ суғурта қилинганлиги. 34. Иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилганлиги ва (бош) давлат меҳнат шароитлари экспертининг хулосаси мавжудлиги ҳамда ногиронлар меҳнатидан фойдаланилаётган корхоналарда ногиронлар иш жойлари меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилганлиги ва (бош) давлат меҳнат шароитлари экспертининг хулосаси мавжудлиги. 35. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тартибида амал қилиниши (бахтсиз ҳодисаларни қайд қилиш журнали мавжудлиги). Жароҳатланишлар таҳлили, жароҳатланишларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги. 36. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни ва товон пулларини тўлаш қоидаларига риоя этилганлиги. 37. “Ўзбекистон Республикасининг Ногиронллиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуни ижроси бўйича корхонага ногиронларнинг тўсқинликсиз кириши учун шароитлар (пандус) яратилганлиги. Текширишда меҳнат, аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига оид бошқа масалалар ҳам ўрганилиши мумкин. Download 17.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling