Ўзбекистон Республикаси Конституциявий комиссиясига
Download 46.18 Kb.
|
таклиф 123
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий комиссиясига Хоразм вилояти Қўшкўпир туман 12-умумий ўрта таълим мактаби томонидан жамоавий таклиф. Биз Хоразм вилояти Қўшкўпир туман 12-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси аъзолари жамиятимизнинг зиёли қатламини вакиллари сифатида мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий жараёнларга, хусусан Конституциямизга давр талаби асосида киритилаётган ўзгаришларга нисбатан ўз фикримизни билдирмоқчимиз. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, талабалар ва таълим муассасалари ўқувчиларини мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилмаслиқ, жалб қилинган тақдирда мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилди. Шунингдек, Конституциянинг 90-моддасига киритипаётган ўзгариш бўйича куйидагиларни таклиф киламиз. Инсон бир лавозимга тайинлангандан кейин дарров шу касбнинг устаси бўлмайди. Бир лавозим вазифаларини мукаммал ўрганиш, кўл остидаги ходи мларнинг салохиятини аниклаш, лойихалар режасини тузиш ва оxиригача амалга оширишни механизмини ишлаб чикиш, якунига етказиш, самарасини кўриши, лойихани мукаммаллаштириш учун 4-5 йил вакт кетади. Ушбу лойихаларни хаётга тадбик килиш, лойихани ривожлантиришни давом килдириш учун 5 йил камлик килади. Йиллар давомида тўпланган ҳаётий тажрибалардан маълумки, мамлакатга етакчилик қилаётган давлат раҳбарига ўз олдида қўйган мақсадига тўлақонли етиши учун вақт ва имкон жуда зарур бўлади. Шу нуқтаи назардан мамлакат Президенти муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш тўғрисида конституциямизга киритилаётган ўзгаришни тўла қўллаб-қувватлаймиз. Мактаб директори: О.Қодиров ЎИБДЎ: М.Назарова ММИБДЎ: Р. Жуманиёзов
Download 46.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling