Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва Мактабгача таълим вазири Х. Умаровага


Сурхондарё вилояти хокими У.Қосимов га


Download 30.41 Kb.
bet3/3
Sana04.02.2023
Hajmi30.41 Kb.
#1161221
1   2   3
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва Мактабгача таълим вазири Х

Сурхондарё вилояти хокими У.Қосимов га
Сурхондарё вилояти Қумқурғон тумани "Мехробод" махалласида яшовчи фуқаро Маматмўминова Жонгил томонидан

ШИКОЯТ ХАТИ
Шикоят хати ёзишимиздан асосий мақсад, биз ота-оналар томонидан Қумқурғон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 41-сонли умум таълим мактаби директори Турсаотов Парданинг устидан 2022-йил 30-сентябр куни Халқ таълими вазирлиги, Сурхондарё вилояти хокими, Вилоят Прокурорига, Вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиқларига ариза билан мурожаат қилган эдик. Ёзилган аризамизга биноан Вилоят халқ таълими бошқармасидан ишчи гурух келиб, мактабимизни текширди. Ўрганиш давомида мурожаатимизда келтирилган важлар бўйича ишчи гурух томонидан Қумқурғон туманидаги 41-сонли мактабида таълим тарбия жараёни, таълим сифати обод ахлоқ қоидалари ва ички тартиб интизоми ўрганиб чиқилиб бир қатор хато ва камчиликлар аниқланди. Қумқурғон туманидаги 41-сонли умум таълим мактаби директори Турсоатов Парда ўз вазифасига совуққонлик билан ёндошганлиги сабабли унга нисбатан вилоят ва халқ таълим бошқармасининг 2022-йил 24-октябрдаги 643-К-сонли буйруғига асосан "хайфсан" интизомий жазоси берилганлиги, шунингдек мактабнинг ўқув ишлари бўйича директори ўринбосари Пардаев Файзуллага хам ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги учун унга Қумқурғон тумани Халқ таълими бўлимининг 2022-йил 24-октябрдаги 348-8-114ХТ/202-сонли буйруғига асосан "хайфсан" интизомий жазоси берилганлиги юзасидан мурожаатимизга жавоб хати келди. Биз 41-сон мактаб директорига берилган интизомий жазодан норозилигимиз сабабли 2022-йил 8-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти номига, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори номига Республика Давлат хавфсизлик хизмати раиси га, Халқ таълими вазирига ва Вазирлар Махкамаси хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси бошлиғига такрорий янги важлар асосида шикоят хати ёзгандик. 2023-йил 10-январ куни Қумқурғон туман Прокурори Ш.Акромовдан мурожаатимизнинг жавобини ўзимиз туман прокуратурасига қатнайвериб охири 2 ой деганда олдик. Биз бу жавобдан мутлақо норозимиз, бунга етарлича далил ва исботларимиз бор.
1. Хурматли Қумқурғон туман Прокурори Ш.Акромов биз 2022-йил 8-ноябр куни Сурхондарё вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи номига ариза ёзмаганмиз.
2. Мактаб директори П.Турсоатовнинг турмуш ўртоғи ва келини бошланғич таълим йўналишида маълумотга эга эканлиги тўғрисида биз 2022-йил 30-сентябрдаги ёзган аризамизда батафсил маълумот берилган. 2022-йил 8-ноябр куни такрорий ёзган аризамизга умуман уларнинг алоқаси йўқ сиз эса мурожаатимизга жавобни чалкаштириб бермоқдасиз. 7 та ўқувчи олий таълимга ўқишга кирибди дегансиз у хеч нарсани ўзгартирмайди, хаммаси репититорларга қатнаб ўқишга кирган, хеч қандай мактабнинг алоқаси йўқ.
Мурожаатимизга асосан 2022-йил 22-ноябр куни топилган хато ва камчиликлар бўйича иш кўрилмади. Вахоланки 2022-йил 22-ноябр куни Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гурух мактабимизни текширди. Ишчи гурухга Вилоят Халқ таълими бошқармасининг ходими Фахриддин (фамилиясини билмаймиз) деган шахс бошчилик қилган. Жуда кўп камчиликлар топилган.
Жумладан
1 Халқ таълими вазирлигининг 246-сонли одоб-ахлоқ қоидаси мактаб буйруғи август ойида чиқарилмаган.
2. 2022-2023-ўқув йилида мўлжалланган ўқитувчилар дарс тақсимотлари 2020-йил 30-июндаги Халқ таълими вазирлиги хамда соғлиқни сақлаш вазирлигининг комплектлаш хамда тарификатсия рўйхатларини шакллантириш тўғридасиги "(Адлия вазирлигининг 3271-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)" низом талаблари асосида тақсимлангаман. Педагогик кенгашда кўриб чиқилмаган.
3. Дарсларни методик бирлашма рахбарлари бўлмаганлиги, аслида дарсларни мактаб директори бўлганлиги аниқланди.
4. Ўрганиш давомида мактабнинг йиллик иш режаси йўқлиги ва директорнинг хам иш режаси йўқлиги аниқланди.
5. Мактабнинг дарс режалари кундалик ком га тўлиқ киритилмаган.
6. Дарс тақсимотида олий маълумотли ўқитувчилар ярим ставкада ишлаши ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар эса 1 ставкада ишлаб юргани аниқланди.
7. Мактабнинг Педагогик кенаш дафтари ўрганилганда йиғилиш баённомаси шакллатирилмаган ва мактаб директори томонидан тасдиқланмаган.
8. Мактабда метод бирлашма хужжатлари юритилмаган йиғилиш баённомалари қилинмаган.
9. Мактаб директори хузуридаги ишлаб чиқариш йиғилиш хужжатлари юритилмаган. Мактабнинг энг асосий элементларидан бири хисобланган давомат масаласи 100 % бўлмаган. Юқори синфларда ўқувчилар деярли дарсга қатнашмаган. Ўқитувчилар хам дарс ўтишга келмаган. 2022-йил 23-ноябр куни Вилоят Халқ таълими бошқармасидан ишчи гурухга рахбарлик қилган Фахриддин ва ишчи гурух аъзолари Қумқурғон туман Прокуратурасига олиб Мухаммадали деган шахсга хужжатларни топширган. Лекин мактаб директорига 2022-йил 22-ноябр кунида топилган айблар билан навбатдаги интизомий жазо берилмади. 2022-йил 8-ноябр куни ёзилган аризамизни кўриб чиқишда бир нечта қонун бузилиш холатлари мутасадди ташкилотлар томонидан йўл қўйилган. Жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонуннинг 4-моддаси 3-қисми мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш 6-қисми мурожаатларни қўриб чиқишда бюракратизм ва сансоларликга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган, лекин мурожаатимиз ўз вақтида кўриб чиқилмади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этди ва сансалорликга йўл қўйилди. 2022-йил 8-ноябрдаги ёзган аризамиз бўйича 2022-йил 22-ноябр куни келган ишчи гурух томонидан топилган айблов бўйича 41-сонли мактаб директорига интизомий жазо берилмади. 2023-йил 9-январ куни Қумқурғон туман Халқ таълими бўлими мудири Н.Исматовнинг буйруғига асосан номигагина мактабни текшириб кетмоқда ва шу хулоса бўйича туман прокурори бизга чалкаштириб мурожаатимизга жавоб бермоқда. Вахоланки 2022-йил 27-ноябрдаги ишчи гурух томонидан олиб борилган хужжатлар мутасадди ташкилотлар томонидан йўқ қилинган. Бунга битта мисол 2022-йил 30-ноябр куни туман халқ таълими бўлими мудири Н.Исматовдан мурожаатимизга жавоб келди. Жавоб хатида шундай сўзлар келтирилган. Шунингек, Сизга мактаб директорининг хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги хамда ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликга йўл қўйиб келаётганлиги сабабли, унга қонун доирасида навбатдаги интизомий жазо чорасини кўриш бўйича ўрганиш маълумоти ва барча хужжатларни тегишли хулоса бериш учун Қумқурғон туман Прокуратурасига тақдим этилганлиги тушунтирилади дейилган. Қонунда 41-сон мактаб директори Турсоатов П га иш берувчи ташкилот туман халқ таълими бўлимими ёки туман прокуратурасими ?
"Прокуратура тўғрисидаги қонуннинг 4-моддасининг 2-банди" да Прокуратура органлари қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиши асосий йўналишларидан бири эканлиги белгилаб қўйилган. Белгилаб қўйилган бўлишига қарамасдан 41-сон мактаб директорига навбатдаги интизомий жазо берилишини ва қонун ижросини назорат қилмаган. Вахоланки 2022-йил 22-ноябр куни аниқланган айбловлар 41-сон мактаб директорига навбатдаги интизомий жазо берилишига етарли асос топилган. Бу ерда таниш билишчиликга йўл қўйилганми? биз аниғини билолмадик. Шуми қонун ижросини назорат қилиш?
Биз Халқ таълими вазирлиги тизимига ишонмаганлигимиздан Республика Бош Прокуратурасига мурожаат қилган эдик. Биз Прокуратура органини қонун устуворлигини таъминлайдиган ташкилот деб билардик. Нима учун юқоридаги камчиликлар учун Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 181-модда 2-қисми 2-бандига асосан мактабнинг ўқув ишлари бўйича директори ўринбосари Пардаев Файзуллага навбатдаги имтизомий жазо туман ХТБ мудири Н.Исматовнинг буйруғига асосан берилди, лекин мактаб директорига шунча айблари бўлишига қарамасдан навбатдаги интизомий жазо берилмади. Туман ХТБ мудири Н.Исматов ва 41-сон мактаб директори Турсоатов Пардани нима ришта боғлаб турган бўлиши мумкин.? Мактаб директори Турсоатов Парданинг орқасида қандай валломат турган бўлиши мумкин? Шунча қонун бузилиш холатлари мавжуд бўлсада навбатдаги интизомий жазо берилмаса? Нима сабабдан ўқув ишлари бўйича директори ўринбосари Пардаев Ф га туман ХТБ мудири Исматовнинг бўйруғига асосан интизомий жазо чораси берилади ю, лекин 41-мактаб директори Турсоатов Пардага иш берувчи ташкилот хисобланган туман ХТБ мудири томонидан берилмай туман прокуратусига хужжатни беради. Биз мурожаатимизнинг жавобини билиш учун туман ХТБ мудири Н.Исматовга борсак хужжатларни туман Прокуратурасига топширганмиз, туман Прокуратураси эса туман ХТБ ишчи гурухининг хулосасини кутиб ўтирибмиз деб айтади. Роса сансалорликга йўл қўйилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонуннинг 25-моддасида ваколат доирасига кирмайдиган мурожаатлар тегишли ташкилот ва мансабдор шахсларига 5 кунлик муддатдан кечиктирмай юбориш кераклиги ва бу хақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади дейилган, лекин биз ўзимиз иш берувчи ташкилот хисобланган туман ХТБдан натижа бўлмагандан кейин туман Прокуратурасига қатнайвериб охири жавобни олдик. 28-модда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини хам бузди. Биз туман хтб мудири Н.Исматовга умуман ишонмаймиз. 2022-йил 8-ноябр куни ёзган мурожаатимизда Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 100 моддаси 2-қисми 7-банди атрофлича ва батафсил ёритиб берилган эди. Пенсия ёшига етган ходимнинг иш берувчи томонидан ишдан олиш кераклиги, Турсоатов П 1962-йил 29-сентябр куни туғилган ва хозир 60 ёшга тўлди, лекин иш берувчи ташкилот хисобланган туман ХТБ мудири Н.Исматов томонидан бу нарсаларга парда ортидан қараб келинмоқда.
Хурматли мактаб ва мактабгача таълим вазири Хилола Умарова мехнат кодексининг 100 моддаси жамиятда ишламас экан иш берувчи томонидан айбдор ходимга қўлланилмас экан, олий мажлис қонунчилик палатасига тақдимнома киритиб мехнат кодексида 100-моддасини чиқариб ташлашингизни илтимос қиламиз.
Бизнинг қаътий талабамиз 41-сон мактаб директор Турсоатов Пардага 22-ноябрда ўз исботини топган айблар бўйича навбатдаги интизомий жазо берилишини сўраймиз. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунни бузганлиги ва қонунга хилоф равишда рад этганлиги учун, уларни кўриб чиқиш муддатларини бузганлиги учун, ўз вақтида иш берувчи томонидан айбдор ходимга навбатдаги интизомий жазо берилмай сансалорликга йўл қўйилганлиги учун, мурожаатчининг хақ-хуқуқини поймол қилганлиги учун Қумқурғон туман халқ таълими бўлими мудири Н.Исматовга ва Қумқурғон туман Прокуратураси ходими Мухаммадилар устидан хизмат текшируви тайинлашларингизни илтимос қилиб сўраймиз.
Мухтарам Президентимиз табири билан айтганда ; қонун устувор жазо муқаррар. Мутасадди ташкилот рахбарлари қонун устоворлигини таъминлайди деган умиддамиз.

Маматмўминова Жонгил ____________ 02.02.2023-йил
Download 30.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling