Ўз қўлимиз билан “Светофор” ясаймиз
Мақсад: картондан светофор ясашни билади. Ташландиқ материаллардан фойдалана
олади. Ўз ишига жавоб беради.
Жиҳоз ва материаллар: рангли қоғоз ва картон, қайчилар, елим, қутилар, пластелин,
табиат материаллари (барглар, навдалар, уруғ ва бошқалар).
Фаолиятнинг бориши:
1. “Шаҳардаги светофор” мавзусидаги расмни кўриш;
2. Светофор ясаш учун столни тайёрлаш;
3. Қаттиқ қора картондан тўғри туртбурчак шакл кесиб олиш;
4. Доира шаклидаги шаблонни тайёрлаш ва тўртбурчакда 3 та доира ҳосил қилинади;
5. Кесилган доираларга қизил, сариқ, яшил рангли картонлардан доиралар кесилади ва
қора картондаги тешикларга ёпиштирилади;
6. Тўғри тўртбурчакнинг ён томонларига ҳам қора картондан кесиб тайёрланган
туртбурчаклар ёпиштирилади;
7. Ҳаракатлантирувчи қисмлар ўрнатилади;
8. Болаларнинг фаолият натижасини муҳокама қилиш.
Қўшимча қисм: кўргазма ташкил этилади. Мавзу бўйича шеър ёки қўшиқ ижро
этилади.
Эътиборга молик жиҳати:
1. Болаларнинг гигиеник талабларга риоя қилган ҳолда ишлашларига;
2. Бир-бирларини ҳурмат қилишга;
3. Тасаввурларини кенгайтириш, боғланган нутқини а, майда қўл моторикасини
ривожланишига;
4. Ҳаёт ҳавфсизлиги асослари.
Сюжетли-ролли ўйин ва драматизация
Шаҳар кўчалари
Мақсад: тасаввурларида ўйинларни шакллантириш. Бир ўйин мазмунида бир нечта
ўйинни бирлаштиришга ўргатиш. Одамлар ҳаёти, уларнинг ўзаро муносабати, бир-бирларига
боғлиқлиги ҳақидаги тушунчаларни кенгайтиришни давом эттириш.
Жиҳоз ва материаллар: светофор макети, йўл белгалари, ўйинчоқ машиналар,
аравачалар, ДАН ходими иш қуроллари, “Дўкон”, “Гўзаллик салони”, уйлар макети.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзу асосидаги расмларни кўриш;
2. Болалар билан шаҳарнинг қайси кўчасига сайр уюштириш режасини тузиш;
3. Хўжаликни болалар билан бирга юритиш;
4. Касалхонага мурожаат қилиш;
5. Дўконга харид учун бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |