ОЙ МАВЗУСИ: «ЗУМРАТ ҚИШ»
1 ҳафта. «Зумрат қиш. Конституция куни»
Қурилиш, конструкторлаш маркази, математика
Педметларни тўғри ва тескари санаш.
Геометрик фигуралардан расм ҳосил қилиш
Мақсад: 20 сони ичида тўғри ва 10 сонидан тескари санайди.Геометрик
фигуралардан расм ҳосил қилади.
Керакли жиҳоз ва материаллар:предметларни санаш учун майда предметлар, 20
сонигача бўлган карточкалар, катта, кичкина ва ўрта ҳажмдаги геометрик фигураларнинг
тўплами, предметлар тасвирланган карточкалар.
Фаолиятнинг бориши:
1.
Карточкаларни 20 сонигача кўпайиб бориш тартибида таҳлаб чиқиш, овоз
чиқариб санаш.
2.
Сонли карточкаларга мос миқдорда ўйинчоқларни қўйиш;
3.
Расмли карточкаларни кўздан кечириш (уйча, арча, машина, қайиқча, поезд);
4.
Геометрик фигуралардан турли расмларни ҳосил қилиш
Қўшимча қисм: тенглик ва тенгсизликни таҳлил қилишни таклиф қилиш «Қанчага
кўп? Қанчага кам?»
Эътиборга молик жиҳати:
1.
Тартиб ва миқдор сонларидан тўғри фойдаланиш.
2.
Уни ўраб турган оламдаги сон ва рақамларнинг аҳамиятини тушуниш.
Қурилиш маркази
Байрамона уй
Мақсад: қурилиш материалларидан уй қуриш. Болаларда бир бутунни кўриш,
қисмларни фарқлаш қобилиятини ривожлантириш (куб, цилиндр, пирамида, конус)
Керакли жиҳоз ва материаллар:қурилиш тўплами , лего, расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1.
Мавзуга доир расмларни кўздан кечириш.
2.
Болалар билан биргаликда байрамона уйни қуришни режалаштириш.
3.
Болалар томонидан уйни қуриш.
Қўшимча қисм:тарбиячи болаларга уйни безаш учун шакли ва услубига кўра тайёр
материалларни таклиф қилиши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати:
1. Умумий натижаларга ва бошқа болаларнинг натижаларига қувониш .
2. Зийракликни, фантазияни ривожлантириш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драммалаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |