Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Қўшимча қисм: болаларнинг тайёр ишларидан умумий спорт комплексини ясаш 
Эътиборга молик жиҳати: ижодий қобилиятни ривожлантириш, спорт билан 
шуғулланишга қизиқишни ошириш. 
Тил ва нутқ маркази 
Дидактик ўйин: «Расмда қайси спорт тури кўрсатилган?»
Масқад: расмни тасвирлашда гап тузиш кўникмасини ривожлантириш. 
Керакли жиҳоз ва материаллар: спорт турлари, мусобақаларига иллюстрациялар. 
Спортатрибутлари (ракетка, копток, кўзойнак, қалпоқча, тўр, қалқон). 
Фаолиятнинг бориши: 
1. 
Спорт тўғрисидаги иллюстрацияларни кўриб чиқиш.
2. 
Иллюстрацияларни тақсимлаш. 
3. 
Болалар бир-бирига расмда қайси спорт тури тасвирланганлигини таърифлайди. 
4. 
Таклиф қилинган спорт атрибутларидан ушбу спорт турига мос келадиганини 
танлаш, мақсадини тушунтириш. 
Қўшимча қисм: жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги альбомни томоша қилиш.
Эътиборга молик жиҳати:бошқа болаларнинг фикрини тинглаш, ўз фикрини 
ифодалаш. 
Фан ва табиат маркази 
«Рангли муз ясаймиз»
Мақсад: қор, муз, сувнинг хоссалари ҳақида оддий тушунчаларга эга бўлиш. 
Топшириқни бажаришга ижодий ёндашиш. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:муз, муз эришига мўлжалланган идиш, бўёқлар, 
музлатиш учун шакллар, рангли муздан ҳосил қилинадиган ҳайкаллар ҳақидаги слайдлар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. 
Муз парчаларини ушлаб кўриш, улар билан ўйнаш, муз хоссаларини эслаб 
кўришни таклиф қилиш. 
2. 
Турли шакллардаги рангли муз ясашни таклиф қилиш. 
3. 
Умумий патнисда рангли муз парчаларидан нақшлар ясаш. 
4. 
Нақшнинг эриши, бўёқларнинг аралашиб кетиши жараёнини кузатиш. 
Қўшимча қисм: болаларга муздан ясалган ҳайкалларни томоша қилишни таклиф 
этиш. 
Эътиборга молик жиҳати:тушунтириш ва ўтган тажрибани умумлаштириш, табиат 
ва табиат ҳодисаларини севиш ва улардан ҳайратланиш. 


74 
Қуриш ва ясаш маркази

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling