«Спорт ҳақидаги расмни йиғиб чиқ” (пазллар)
Мақсад: қўлларнингмоторикасини ривожлантириш, эътиборни жамлаш, спортнинг
турли шакллари ҳақидаги билимларни ўзлаштириш, спортга қизиқиш ва спорт билан
шуғулланиш истагини қўллаб-қувватлаш.
Керакли жиҳоз ва материаллар:спортга оид расмларнинг пазллари, турли спорт
шакллари ҳақидаги расмлар
Фаолиятнинг бориши:
1.
Турли спорт шакллари ҳақидаги расмли карточкаларни томоша қилиш.
2.
Болалар пазлларни йиғади.
3.
Болалар расми ҳосил бўлган спорт турининг номини айтади.
Қўшимча қисм: болалар яна қандай спорт турларини билишини айтиб беради.
Эътиборга молик жиҳати:сўзларни тўғри танлаш ва ўз фикрини ифодалаш учун
гап тузиш.
Санъат маркази
Расм чизиш «Менга қайси спорт тури ёқади»
Мақсад: бадиий ифодалашга қизиқишни ошириш, сюжетнинг асосий аломатлари,
нисбатлар ва рангларни ифодалайди. Спорт турлари ҳақидаги билимларни бойитади.
Керакли жиҳоз ва материаллар:қоғоз, акварель бўёқ, қаламлар, салфеткалар,
спортнинг турли шакллари, мусобақалар ҳақидаги расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1.
Мавзули расмларни тамоша қилиш.
2.
Болалар ўзларига қайси спорт тури ёқишини айтишади ва мустақил равишда ўз
расмининг сюжетини танлайди.
3.
Болаларнинг унумли фаолияти.
Қўшимча қисм: болаларнинг расмларидан “Соғлом танда – соғ ақл” кўргазмасини
ташкил қилиш.
Эътиборга молик жиҳати:расм чизиш давомида ўз ғояларини ифодаланишига
эришиш.
Тил ва нутқ маркази
“Қайси сўз тўғри келмайди?” мавзусидаги дидактик ўйин
Мақсад:барча товушларни тўғри талаффуз қилиш, сўзнинг мазмуни бўйича ишни
давом эттиради.
Керакли жиҳоз ва материаллар: «Спорт», «Қиш», «Мактаб», «Янги
йил»мавзуларидаги расмлар туркуми, турли буюмларнинг расмлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |