Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Эътиборга молик жиҳати: болалар тасаввурини бойиши, лой ишида турли хил 
усуллардан фойдалана олиши.
 
МАЙ 2 ХАФТАСИ 
«МЕБЕЛЬ», «МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК» 
Қуриш-ясаш ва математика маркази
"Уйимиз учун мебель"
Мақсад:турли ҳажмли геометирик фигуралардан (куб, цилиндр, ғишт, пластина, 
пирамида) уй қура олади, улар номларини ва белгиларини билади. Предметларни маълум бир 
хусусиятларини жамлаб конструкцияни тера олади,фазодаги қоидаларга риоя эта олади.
Керакли жиҳоз ва материаллар:мебель тасвирланган суратлар, кубиклардан мебель 
схема-расм. Курилиш материаллари, пластилин, йирик геометрик фигуралар.
Фаолиятнинг бориши: 
1. мебель тасвирланган суратларни кўриш, унинг қисмларини айтиб ўтиш, тахлил 
қилиш. Схемани кўриб чиқиш. 
2. Болаларнинг ғоясига қараб қурилиш ашёлари билан ишлаш.
Қўшимча қисм: болаларга ўзининг ғайриоддий мебелини ясаш таклифини бериш.
Эътиборга молик жиҳати: болаларда консруктивлаёқатларининг шаклланиши, 
ижодий тасаввурининг ривожланиши 
Қуриш-ясаш ва математика маркази
Қоғоз конструкцияси ва ташландиқ материаллардан сандиқ ясаш.  
Мақсад: қоғоз ёкиқоғоз қутидан сандиқ ясаш. Тўғри пропорцияни эътиборга олган 
холда қоғоз ёки картон қоғозни тасвирий фикрлаш орқали тахлил қилиб тахлаш усулларини 
амалга ошира олади.
Керакли жиҳоз ва материаллар:ташландиқ материал, картон, қоғоз, қайчи, елим, 
скотч. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Сандиқни ясаш ва териш схемасини кўриб чиқиш.
2. Ишнинг болалар томонидан бажарилиши.
Қўшимча қисм:ишни санъат марказида нихоясига етказиш.


169 
Эътиборга молик жиҳати: ташландиқ материални ишлатишда боланинг конструктив 
ечим топишга эътибор қилиш, боланинг схемага қараб ишлай олиши.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмматизациялаш маркази. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling