Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Қўшимча қисм: тарбиячи болаларга расм мавзусига оид шеър ёки қўшиқ куйлашни 
таклиф қилиши, кўргазма ташкил этиши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати:  
1. Тартибли ва гигиеник талабларга мос ишлашга ўргатиш. 
2. Келажак машинаси ғоясини киритиш. 
3. Тасаввури ва майда қўл моторикасини ривожлантириш.
4. Ҳаёт хавфсизлиги сабоқлари. 
Қурилиш маркази 
“Автострада: қандай ҳаракат қилиш керак?”
Мақсад: “Автомобиллар қатнови учун махсус катта йўлни кубиклар, қурилиш 
блокларидан қуриш, фазода мўлжалга олиш, диққат, идрок, хотирани ривожлантириш
топшириқни берилган кетма кетликда бажариш, ҳажмга эга бўлган шаклларни номини билиш 
ва ундан фойдаланган ҳолда қуриш, ранг ва шаклларни билиш. 
Жиҳоз ва материаллар: кубиклар, геометрик шакллар, лего, автострада элементлари, 
“Тўғрига ҳаракат”, “Ўнга ҳаракат”, “Чапга ҳаракат” йўл белгилари.  
Фаолиятнинг олиб борилиши:
1. 
“Автострада” мавзусидаги расмни кўздан кечириш. 
2. 
Болалар томонидан автострада қурилишини режалаштириш. 
3. 
Болалар томонидан йўлни қуриш. 
4. 
“Тўғрига ҳаракат”, “Ўнга ҳаракат”, “Чапга ҳаракат” йўл белгиларидан фойдаланган 
ҳолда қуриш. 
5. 
Ҳаракат бошланиши ва бориш нуқталарини белгиланади. 
6. 
Болалар белгиланган йўналиш бўйича йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳолда 
белгиланган нуқтага тезроқ етиб боришлари керак. 
Қўшимча қисм: тарбиячи болаларга ўз ишларини белгилар, реклама лавҳалари 
ўрнатишни таклиф қилиши мумкин. (Уларни болалар чизиши ёки конструкциялаши мумкин) 
Эътиборга молик жиҳати: 
1. Болаларни жамоада ишлашга ўргатиш. 


52 
2. Тасаввурини ривожлантириш 
3. Ҳаёт хавфсизлиги сабоқлари. 
 
Нутқ ва тил маркази 
“Сўз ўйини” 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling