Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзувий режалаштириш
Download 1.7 Mb.
|
КАТТА ГУРУҲГА ТЕМАТИК РЕЖАЛАШТИРИШ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзувий режалаштириш (ўрта гуруҳ) Тошкент 2018 йил Кириш Мактабгача таълим муассасасларининг катта гуруҳлари учун мўлжалланган таълимий фаолиятнинг мавзули режаси гуруҳ тарбиячиларига ёрдам сифатида ишлаб чиқилган. Мактабгача таълим тизимида педагог томонидан таълим фаолиятини режалаштиришда биринчи навбатда таълимни ривожлантириш вазифаси илгари қўйилади ва бунда боланинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, бола шахсига йўналтирилган таълимни ташкиллаштириш, замонавий мактабгача таълим-тарбиянинг илмий концепцияси ҳисобланади. Ўқув жараёнини мавзули тарзда тузиш тамойили ҳудудий, миллий, маданий компонентларни сингдириш ва бу жараёнда мактабгача таълим муассасасангизнинг хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради. Бир мавзу доирасида камида бир ҳафта таълим берилиши лозим. Мавзу гуруҳ ва ривожланиш марказларидаги материалларда ўз аксини топиши керак. Таълимий даврнинг асосий мавзусини танлаш, албатта, болаларнинг барча фаолияти бу мавзуга бағишланган бўлиши керак, дегани эмас. Мавзунинг асосий даврларга тақсимлашдан мақсад – таълим фаолиятини интеграциялаштириш ва болалар фаолиятини таълим соҳалари бўйича асоссиз тақсимланишини олдини олишдан иборат. Таълим фаолияти мазмунини мавзули-комплекс равишда ташкил этиб режалаштиришда қуйидаги таълим соҳаларидан фойдаланилади: • жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши; • ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; • нутқ, мулоқот.Уқиш ва ёзиш малакаларига тайёргарлик; • билиш жараёнини ривожланиши; • ижодий ривожланиш. Ушбу мавзули режалаштириш мажмуасининг мазкур асоси болалар фаолиятнинг барча турларида мактабгача таълим мазмунининг ичига тўлиқ киришини таъминлайди. Турли ёш гуруҳларида ўзаро боғлиқ ўхшаш мавзуларни киритилиши уларнинг индивидуал имкониятларига мувофиқ уйғун ривожланиш ва бутун мактабгача ёш даврининг турли гуруҳларида болаларни ривожлантиришда ўқув мақсадлари бирлигини ва узлуксизлигини таъминлаш орқали таълимий мақсадга эришилишига олиб келади. Ҳафталик режалар эса йиллик мавзувий режага асосланади ва ҳафтанинг кичик мавзулари, шунингдек, мазкур мавзу бўйича ўтказиладиган жараёнларни ўз ичига олади. Ҳафталик режа барча ривожланиш соҳалари бўйича мақсадларни белгилаш, тегишли марказларни тайёрлаш, машғулотларни ҳафта мавзусига мос равишда тақсимлашга йўналтирилган. Ҳафта мавзуси барча эркин фаолият марказлари орқали ўтиши лозим. Ҳафталик режада гуруҳдаги ва сайр вақтидаги дидактик ва ҳаракатли ўйинлар режалаштирилади. Болалар билан олиб бориладиган ишнинг мазмуни ва изчиллиги фаолият тури (фаол фаолият / пассив фаолият; индивидуал фаолият / кичик гуруҳда * катта гуруҳда; тарбиячи раҳбарлиги остида ўтадиган фаолият / бола раҳбарлиги остида ўтадиган фаолият) ва уни ўтказиш жойи (хона ичидаги фаолият / кўчадаги фаолият)ни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши керак. Ҳафталик режа хилма-хил ва мослашувчан бўлиши лозим. Бошқача айтганда, об-ҳаво ўзгариши ва боланинг қизиқувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, режалаштирилаётган фаолият бошқасига алмаштирилиши ёки фаоллик вақти бироз кўпроқ ёхуд камроқ вақтга мўлжалланиши мумкин. Масалан, агар тарбиячи баҳорги гуллаган боғга боришни режалаштирган бўлса-ю, об-ҳаво жуда ёмғирли бўлса, бу тадбирни хонада ўтказишнинг имкони бўлган бошқа тадбирга алмаштириши мумкин. Таълимий ривожлантиришда мактабгача таълим концепциясига мувофиқ педагог Л.С.Выготскийнинг қуйидаги назариясига таянилади "Ҳар қандай фаолият турининг ривожланиши қуйидагича бўлади: аввал катталар билан ҳамкорликдаги, сўнг тенгдошлари билан биргаликдаги фаолият амалга оширилади ва ниҳоят боланинг мустақил фаолияти амалга оширилади". Дастур тузувчилари: Л.Евстафьева, Ш.Набиханова, С.Пак, Д.С.Усмонова, М.Р.Ашрабходжаева, Х.У.Ризаева, Л.Нуритдинова, Ф.Каримова, Г.Б.Мусаева, Г.М.Нурмухаммедова, М.Х.Мухамадалиева, Ф.А.Гайфулина. Мундарижа Сентябр. Мавзу: “ Ўзбекистон менинг Ватаним”...................... 6 1 ҳафта. "Менинг қадрдон Ўзбекистоним" .................................................... 13 2 ҳафта. "Менинг шаҳрим. Менинг маҳаллам"................................................. 17 3 ҳафта. "Мен ва менинг оилам" .................................................................... …25 4 ҳафта. "Мен ва менинг дўстларим" ................................................................ 29 Октябрь. Мавзу: “Куз бўёқлари”...................................................................... 35 1 ҳафта. "Мавсумий ўзгариш, учиб кетувчи қушлар" ..................................... 41 2 ҳафта. " Табиат омборхонаси:сабзавот ва мевалар,резаворлар" .................. 46 3 ҳафта. "Нон ҳаммасига саркор" .......................................................................... 51 4 ҳафта. "Ўзбекистоннинг оқ олтини" ...............................................................54 Ноябрь. Мавзу: “Транспорт”.” ЙҲҚ”,”ҲХА”………............................……...58 1 ҳафта. "Ҳаво, сув, ер ости транспорти" ………………..................……….....65 2 ҳафта. "Эхтиёткор пиёда ҳафталиги" ..............................................................72 3 ҳафта. "Шошилинч (тезкор) ҳаракат тизимлари"........................................... 79 4 ҳафта. "Бизнинг яхши ишларимиз" ...................................................84 Декабрь. Мавзу: “Зумрад қиш”……….............................................................90 1 ҳафта. "Зумрад қиш. Конституция куни " ……............................................96 2 ҳафта. "Соғлом танда - соғ ақл" ……….............…………........................100 3 ҳафта. " Мавсумий кийимлар ва пойабзаллар" ............................................104 4 ҳафта. "Янги йил нима? " ..... ......................................................................... 109 Январь. Мавзу: ” Болалар боғчаси” ................................................................113 1 ҳафта. "Қишки ўйин -кулгулар" .....................................................120 2 ҳафта. "Ватан ҳимоячилари куни" .................................................................125 3 ҳафта. "Мен ва менинг танам" .......................................................................132 4 ҳафта. "Хушмуомалалик алифбоси" .............................................................137 Февраль. Мавзу: “Ғаройиб дунё”........................ ............................................ 143 1 ҳафта. "Қўшни давлатлар" ....................................................................... ….151 2 ҳафта. "Дунё мамлакатлари" ...................................................................... ...157 3 ҳафта. "Ўзбекистоннинг буюк алломалари" ............................................. ...162 4 ҳафта. "Китоб тарихи" .....................................................................................167 Март. Мавзу: “Гўзал баҳор”.............................................................................. 173 1 ҳафта. " Онажонлар куни" ........................................................................... .178 2 ҳафта. "Мавсумий ўзгаришлар" ............................................................... …183 3 ҳафта. Халқ манбалари "Ассалом, Навруз!"..................………………. ….189 4 ҳафта. "Баҳорда ҳашаротлар ҳаёти" ............................................................193 Апрель. Мавзу: “ Ер сайёраси – умумий уйимиз”...........................................199 1 ҳафта. "Гуллаган баҳор" ..................................................................................205 2 ҳафта. «Коинот сирлари» ................................................................................208 3 ҳафта. "Ер куни" ..............................................................................................213 4 ҳафта. "Сайёрани асранг" ......................................................................……217 Май. Мавзу: “ Жиҳозлар ва асбоблар” ..............................................................220 1 ҳафта. "Мен ва менинг уйим", "Хотира ва қадрлаш куни" .........................223 2 ҳафта. “Мебель"................................................ ........................................... ..230 3 ҳафта. "Идишлар", "Миллий нақшлар" ........................................................ 236 4 ҳафта. " Бизнинг ёрдамчиларимиз – маиший техника» .............................. 241 Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling