Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 16 июльдаги 109-сонли буйруғИ


-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва дам олиши


Download 344 Kb.
bet16/21
Sana21.04.2023
Hajmi344 Kb.
#1372391
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
41-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва дам олиши
Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари қуйидагилар асосида шакллантирилади:
давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимининг лавозими ва малака тоифасига мувофиқ белгиланган базавий тариф ставкалари;
лавозим маошларига устамалар ва қўшимча ҳақлар.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланади:
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга мутахассис;
бакалавр даражасига ёки олий таълим даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунига қадар олинган олий маълумотга эга мутахассис;
бакалавр, магистр даражасига ёки олий таълим даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунига қадар олинган олий маълумотга эга иккинчи тоифали мутахассис;
бакалавр, магистр даражасига ёки олий таълим даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунига қадар олинган олий маълумотга эга биринчи тоифали мутахассис;
бакалавр, магистр даражасига ёки олий таълим даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунига қадар олинган олий маълумотга эга олий тоифали мутахассис.
Мактабгача таълим ташкилотларининг ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳар йилги узайтирилган ҳақ тўланадиган таътил ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади.
42-модда. Педагогнинг касбий стандарти
Иш берувчилар томонидан педагогнинг касбий стандарти:
кадрлар сиёсатини шакллантириш;
педагог кадрларни ишга қабул қилиш;
меҳнат шартномаларини тузиш;
лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш;
меҳнатга ҳақ тўлаш;
педагоглар ўқишини ташкил этиш;
мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини аттестациядан ўтказиш чоғида қўлланилади.
Педагогнинг касбий стандарти ҳудудларнинг маданий, демографик ва бошқа хусусиятлари инобатга олинган ҳолда талаблар билан тўлдирилиши мумкин.
Педагогнинг касбий стандарти педагогнинг шахсий сифатларига нисбатан унинг билимлари, маҳорати ва кўникмаларидан ажралмас бўлган талаблар қўяди.
Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Педагогнинг малака тоифаси педагогнинг касбий стандартига мувофиқ берилади.

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling