Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарув раиси Нурмуротов Мамаризо


Download 12.87 Kb.
Sana02.04.2023
Hajmi12.87 Kb.
#1321441
Bog'liq
Ариза 33


Ўзбекистон Республикаси
Марказий банк
Бошқарув раиси
Нурмуротов Мамаризо
Бердимуратовичга
Қашқадарё вилояти
Қарши тумани
Кўчкак маҳалласида яшовчи
Аминов Райим Қосимович
Томонидан


Ариза
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки оилам Исоқова Хонзодахонни нафақа пулини пластик карточкага ўтказиш учун Қарши туман Халқ банкига мурожаат қилиб, 2021-йил май ойида ариза ёзиб келган эдик. Оиламни қулоғи эшитмаганлиги сабабли пластик карточкага ўтказишга мажбур бўлдик. Июнь ва июль ойларида пластик карточкага нафақа пули тушмаганлиги сабабли мен оиламни ҳар ойда бир мартадан Халқ банкига олиб бориб сўраб турдик. Августь ойида ҳам пул тушмади. Шундан кейин мен нафақалар бўлими бошлиғи Мухаммаджонга телефон қилдим ва иккаламиз телефондан яхшигина айтишиб қолдик. У хизмат вазифасини суистеъмол қилган ҳолда мени хақорат қилиб ташлади. 10 августь куни мен вилоят Халқ банки бошлиғи ўринбосари Шерзод ака ёнига кириб батафсил тушунтирдим. Шу ишни Мухаммаджон тўхтатиб турганини айтдим. Шерзод ака мутахассисларига сентябрь ойига пул тушуринглар деб буйруқ берди. 10 сентябрда ҳам пластик карточкага нафақа пули тушмади. Яна Шерзод акага бордим, энди эса октябрь ойига тушурамиз деб айтишди. Туман Халқ банкига назорат йўқлиги сабабли бир нечта қариялар пластик карточкасига пул туширолмасдан сарсон, саргардон бўлиб, асабийлашиб йурганини гувоҳи бўлдим. Халқ банки нафақа бўлимини бошлиғи бўлиб ишлаётган Мухамммаджонга ўхшаганлар ишлаб турса қариялар олган пластикларини қайтариб беришга мажбур бўлишади.
Ҳурматли раис бобо мени оиламни пластикига нафақа пулини тушишига ёрдам беришингизни илтимос қиламан.
Р.Аминов 13.09.2021 й.
Download 12.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling