Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ички иқтисодий шароитлар 
Юқорида 
муқобил 
сценарий 
шартларида 
келтирилган 
кутилмаларнинг барчаси бир пайтда амалга ошадиган тақдирда 
2022 йилда ЯИМнинг реал ўсиши 3-4 фоиз атрофида бўлиши мумкин. 
Айни пайтда, муқобил сценарийда келтирилган айрим шартларнинг 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
26
 
амалга ошмаслиги реал ўсиши кўрсаткичларининг нисбатан юқорироқ 
бўлишига сабаб бўлади.
6-
расм. Муқобил сценарий бўйича 
ялпи ички маҳсулот тафовути 
прогнози 
7-
расм. Муқобил сценарий бўйича 
ялпи ички маҳсулот реал ўсиши 
прогнози
 
Манба: Марказий банк прогнозлари 
 
Вазиятнинг нормал фазага ўтиши билан 2023 йилдан иқтисодий 
фаоллик ва ялпи талабнинг тикланиши кузатилиб, реал иқтисодий ўсиш 
даражаси 2023 йилда 4,8-5,8 фоизни ва 2024 йилда 5,5-6,5 фоизни 
ташкил этиши тахмин қилинмоқда (7-расм)
ЯИМнинг манфий тафовути 2022 йил давомида 1-1,5 фоизгача 
кенгайиб, иқтисодий ўсиш ўзининг потенциал даражасидан паст бўлади. 
2023 йилдан бошлаб ЯИМ тафовутининг қисқариши кузатилади ва унинг 
ёпилиши (иқтисодий ўсишнинг потенциал даражасида бўлиши) иқтисодий 
ва инвестицион фаолликнинг тикланиш даражасига боғлиқ бўлади. 
Ушбу сценарий шароитида ички иқтисодий фаолликни қўллаб-
қувватлаш учун 2022 йилда ҳам фискал рағбатлантиришлар давом 
эттирилади ва умумий фискал тақчилликнинг ЯИМга нисбати 4-5 фоиз 
атрофида бўлишини тақозо этиши мумкин. 2023 йилдан макроиқтисодий 
барқарорликни таъминлаш учун фискал консолидация бошланади ва 
фискал тақчилликнинг ЯИМга нисбати 2023 йилда 3-4 фоиз, 2024 йилда 
эса 2,0-2,5 фоиз атрофида шаклланади. 
Муқобил сценарий шартлари юзага келган тақдирда 2022 йилда 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling