Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
78
 
Криптовалюталардан фарқли равишда МБРВ марказлашган ҳолда 
Марказий банклар томонидан эмиссия қилинади ва кафолатланади, бу 
эса камроқ тебранувчанлик ва юқорироқ хавфсизликни таъминлайди.
МБРВнинг қуйидаги эҳтимолий икки шакли кенг тарқалган: 
Чакана шаклдаги рақамли валюта (retail) – жисмоний ва юридик 
шахслар томонидан кенг қўлланиладиган янги шаклдаги Марказий банк 
валютаси бўлиб, нақд пулнинг ўрнини босувчи (ёки тўлдирувчи) ва банк 
депозитларига муқобил вариант сифатида хизмат қилади. Аммо фоиз 
даромадларини ҳисоблаш кўзда тутилмайди. Марказий банк рақамли 
валютасининг бу шакли нақд пул каби анонимликни таъминлайди, лекин 
рақамли кўринишда бўлади. 
Рақамли валюталарнинг улгуржи шакли (wholesale) – бу Марказий 
банклар томонидан бошқариладиган тўлов тизими бўлиб, у фақат тор 
доирадаги фойдаланувчилар (пул маблағларини Марказий банк 
ҳисобварақларида сақлайдиган молия институтлари ва профессионал 
бозор иштирокчилари) томонидан фойдаланилади.
Улгуржи 
рақамли 
валюталарнинг 
аналоглари 
вакиллик 
ҳисобварақлари 
ва 
Марказий 
банклардаги 
банк 
депозитлари 
ҳисобланади. Ушбу тизим доирасида операциялар бўйича маълумотлар 
Марказий банкда кўринади ва анонимлик таъминланмайди, лекин бу 
ҳисоб-китоблар 
самарадорлигини 
оширишга 
ва 
харажатларни 
камайтиришга ёрдам беради. 
2020 
йилда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS)
8
томонидан дунё 
аҳолисининг 75 фоиз қисмини ўзида жамлаб, жаҳон иқтисодиётининг
90 фоизини ишлаб чиқарадиган 66 та мамлакатларнинг Марказий 
банклари 
иштирокида 
ўтказилган 
сўров 
натижаларига 
кўра, 
регуляторларнинг 80 фоиздан кўпи рақамли валюталар устида иш олиб 
бормоқда, 40 фоизи эса назарий тадқиқотлардан амалий тажрибаларга 
ўтган.
Шу жумладан, 36 та Марказий банклар, хусусан, Россия банки
9
ҳам 
рақамли валюталар бўйича таҳлилий тадқиқотларини эълон қилди.
Уч мамлакат рақамли валютани синовдан ўтказди (Уругвай, Украина, 
Эквадор), яна олтитаси (Багам ороллари, Камбоджа, Хитой, Шарқий 
Кариб валюта иттифоқи, Жанубий Корея, Швеция) пилот лойиҳаларни 
амалга оширмоқда. 
8
BIS Papers 
№ 107/ «Impending arrival – a sequel to the survey on central bank digital currency». C. 
Boar, H. Holden, A. Wadsworth. January 2020. 
9
Банк России – «Цифровой рубль». Доклад для общественных консультаций. Октябрь 2020 года. 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling