Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Истеъмол талаби 
– иқтисодиётдаги истеъмол товарлари ва хизматларига бўлган 
жами талабнинг бир қисми. 
Ишлаб чиқариш 
тафовути (ингл. 
Output gap) 
— жорий ва потенциал ЯИМ ўртасидаги фарқ. Ялпи ички 
маҳсулотдаги ижобий тафовут инфляцион тафовут деб аталади. 
Бу еса ялпи талаб ўсиш суръати ялпи таклиф ўсиш суръатларидан 
ошиб кетишини ва бу инфляцион босимни юзага келтириши 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
97
 
мумкинлигини англатади. Аксинча, ЯИМ салбий тафовути 
дефляцияга олиб келадиган рецессион тафовут деб аталади. 
Қайта молиялаш 
ставкаси 
– Марказий 
банкнинг 
тижорат 
банклари 
билан 
кредит 
операцияларида фойдаланиладиган фоиз ставкаси. 
Ликвидликни 
стерилизация қилиш 
– турли омиллар таъсирида вужудга келадиган ортиқча 
ликвидликни банк тизимидан чиқариб олиш. 
Макропруденциал 
чоралар (ингл. 
macroprudential 
policy) 

молия сектори ёки унинг алоҳида соҳаларида тизимли рискни 
минималлаштиришга қаратилган фаол тадбирлар мажмуи. 
Марказий банкнинг 
валюта 
интервенциялари
– Марказий банк томонидан монетар олтинни сотиб олиш 
натижасида вужудга келган қўшимча ликвидликни стерилизация 
қилиш, шунингдек миллий валюта курсининг кескин ўзгаришини 
олдини олиш мақсадида Марказий банкнинг валюта сотиб олиш ва 
сотиш орқали валюта бозоридаги иштироки. 
Марказий банкнинг 
фоиз сиёсати 
– Марказий банк пул-кредит сиёсатининг бир қисми бўлиб, унинг 
ёрдамида Марказий банк молиявий ресурсларнинг қиймати ва 
иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражасига, шунингдек аҳоли ва 
бизнес субъектларининг молиявий ва инвестицион қарорларига 
таъсир қилади. Фоиз сиёсати активларнинг миллий валютадаги 
реал ижобий фоиз ставкаларини таъминлаш мақсадига 
қаратилади. Марказий банк фоиз ставкаси ўзгартирилиши 
иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражасига таъсир кўрсатиб, 
инвестициялар ва жамғармалар ўзгаришига, бу ўз навбатида, ялпи 
талаб шаклланишига таъсир кўрсатади. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling