Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М. Нурмуратовга
Download 40.87 Kb.
|
1 2
Bog'liqКори акам ариза Марказий банкка 2023 йил 1 июн
- Bu sahifa navigatsiya:
- А Р И З А Хурматли Мамаризо Бердимуратович!
01 июн 2023 йил А Р И З А Хурматли Мамаризо Бердимуратович! Менинг отам , Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”банди ва 228-моддаси 2-қисми билан айбланувчи Холбоев Мансур Абдуллаевичга нисбатан жиноят иши Қашқадарё вилоят прокуратуаси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Ш.Т.Ровшанов томонидан тергов қилинмоқда. Отам Мансур Холбоев ўз бизнес шериги Х.Худойқулов билан биргаликда, Чироқчи туманига бориб экспортни амалга ошириш учун қайта ташкил этилиши керак бўлган жамият масаласида туман ҳокимлигида ишловчи Ф.Равшанов билан учрашганда у Чироқчи туманида муқаддам давлат рўйхатидан ўтган “Zarmas Ekspo” МЧЖни қайта рўйхатдан ўтказган холда устав фондини шакллантириб, ушбу жамиятга улуш тикиб, экспорт фаолиятини бошлаши мумкинлигини билдирган. Х.Худойқулов бунга рози бўлгач, Узақов Ҳамдам Хусановичга тегишли бўлган “Zarmas Ekspo” МЧЖни қайта рўйхатдан ўтказиш ва банкга имзо намунасини топшириш учун 2021 йилнинг 13 сентябр куни туман ҳокимлигида ишловчи Ф.Равшанов билан биргаликда ушбу “Zarmas Ekspo” МЧЖни Чироқчи туман давлат хизматлари марказидан қайта рўйхатдан ўтказган. Отам Холбоев Мансур Абдуллаевич “Агробанк” Чироқчи филиалидан “Zarmas Ekspo” МЧЖ номига 130 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишини сўраб 2022 йилнинг 04 феврал куни ариза билан мурожаат қилган ва гаров таъминоти керак бўлганлиги сабабли отам Холбоев Мансур ва шериги Х.Худайқуловлар биргаликда гаров таъминоти сифатида Х.Худайқуловнинг Шахрисабз туманида яшовчи таниши Саидов Жуманазар Фахриддин ўғлига тегишли бўлган Шахрисабз туманида жойлашган “Ёрдамчи хўжалик (молхона) ишлаб чиқариш цехи” биноларини тақдим этган. Банк раҳбари О.Умрзақов, хокимият вакили Ф.Равшанов ва шериги биргаликда ушбу гаров таъминоти Шахрисабз туманига бориб кўрган, банк рахбари О.Умрзоқов уларни аризасида кўрсатилган 130 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи ажратилиш учун ушбу гаров таъминоти камлик қилишини билдирганлиги сабабли отам Холбоев Мансур ўзига тегишли бўлган 2022 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75 М 277 ОА бўлган COBOLT русумли автомашинасини тақдим этган Отам Холбоев Мансур ва унинг бизнес шериги Х.Худойқулов томонидан “Zarmas Ekspo” МЧЖнинг номига “Агробанк” Чироқчи филиалидан айланма маблағни тўлдириш мақсадида ( мош,қизил ловия,чақилмаган ер ёнғоқ, гул карам ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари) 2 (икки) ой имтиёзли даври билан 6 (олти) ой муддатга йиллик 4% устама ҳақи тўлаш шарти билан 130 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағини ажратилишини сўраб такроран 11 март куни мен ўзимни номимдан ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра банк ходимлари томонидан сўралган барча кредит билан боғлиқ хужжатлар, жамиятнинг бухгалтерия баланси, хисоботлар, гаров таъминоти ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, 2022 йилнинг 8 апрел куни “Агробанк” Чироқчи филиали томонидан “Zarmas Ekspo” МЧЖга 130 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари келиб тушди ва шу куннинг ўзида валюта курси бўича ҳар бир АҚШ доллари 11 339 сўм 78 тийиндан ҳисобланиб жами 1.474.171.400 сўм “Zarmas Ekspo” МЧЖнинг АТБ “Агробанк” Чирқчи филиалида очилган 2020 80006054 3713 0001 ҳисоб рақамига келиб тушган. Холбоев Мансур Абдуллаевич “ZARMAS EKSPO” МЧЖ раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб, АТБ Агробанк Чироқчи туман филалидан, 2022 йил 15 март кунида № 15/1-сонли кредит шартномаси тузилиб, 6 ойлик муддат билан йиллик 4 фоиз ставкада хорижий валютада, 130000 АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалик махсулотларини экспорт қилиш мақсадлари кўзланган ҳолда олинган. 2022 йилнинг шу даврига, яъни кредит “ZARMAS EKSPO” МЧЖ га берилганга қадарли, 130 АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари, қарз эвазига олиниб “ZARMAS EKSPO” МЧЖ томонидан экспорт қилинган бўлсада, ушбу экспорт қилинган товар моддий бошликларнинг, яъни 130000 АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалик махсулотлари хозирги кунга қадарли Афғонистон Республикасидан келиб тушмаганлиги, бу ҳақда 2022 йил 2 август кунида АТБ Агробанк Чироқчи туман филали раҳбарига “ZARMAS EKSPO” МЧЖ раҳбари М.Холбоев томонидан хат билан чиқиб, олинган кредит фоизлари ошиб кетмаслиги мақсадида , 2022 йил 15 март кунида № 15/1-сонли кредит шартномаси асосида гаровга кўйилган, қарийиб 4 милярд сўмдан ошик бўлган кўчмас мулк ва “Кобалт” автотранспорт воситасини сотиш йўли билан олинган кредитни қоплаш чораларини кўриш илтимос қилинган. 2022 йил сентябр ойида Кобатл автомашини АТБ Чирокчи филиалига олиб бориб топширган. Лекин АТБ Агробанк Чироқчи туман филали раҳбари М.Боқиев ва бошка маъсуллар томонидан “ZARMAS EKSPO” МЧЖ нинг кредитдан бўлган қарздорлигини сўндириш учун бирон бир ишлар шу кунга қадар амалга оширилмаган. Суд оркали гаров мулкини соттириш чораларини курмаган. Уларнинг харакатсизлиги эвазига 2022 йил июн ойидан хозирги кунга кадар кредит туланмай келмокда. Кредит шартномада кредит туланмаслик хавфини олдини олиш максадида Саидов Жуманазар Фахриддин ўғлига тегишли бўлган Шахрисабз туманида жойлашган “Ёрдамчи хўжалик (молхона) ишлаб чиқариш цехи” биноларини ва отам Холбоев Мансур ўзига тегишли бўлган 2022 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75 М 277 ОА бўлган COBOLT русумли автомашинасини АТБ Агробанк Чирокчи филиали томонидан уз балансларига олишларир ёки иктисодий суд оркали карор чикартириб аукцион оркали сотилиши белгиланган булсада уш бу харакатлар амалга оширилмаган. “ZARMAS EKSPO” МЧЖ томонидан 130000 АҚШ доллари миқдорида, Афғонистон Республикасига экспорт қилинган қишлоқ хўжалик махсулотларининг пуллари шу кунга қадар келиб тушмаганлигини тасдиқловчи ва “ZARMAS EKSPO” МЧЖ томонидан ҳақиқатда ушбу қишлоқ хўжалик махсулотлари Афғонистон Республикасига юборилганлигини тасдиқловчи маълумот Давлат божхона кумитаси Сурхондарё вилоят бошкармаси хам жавоб хатида курсатиб утган. АТБ Агробанк Чирокчи рахбарияти АТБ Агробанк Республика бошкарувининг Савдо саноат палатаси билан шартномаси муддати тугаганлиги ва хозирда янги шартнома имзоланмагани учун кредитнинг гаров таъминотлари сотилмасдан турибди. АТБ Агробанк Чирокчи филиали мансабдор шахсларининг харакатсизликлари эвазига отам камокда утирибди. Download 40.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling