Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссиясининг қарори №1066 2021 йил «14» апрель


IV боб. Участка сайлов комиссияси ишини режалаштириш


Download 0.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/22
Sana22.10.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1715466
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
1066karor-usk-nazorat

IV боб. Участка сайлов комиссияси ишини режалаштириш 
ва ташкил қилиш 
23. Участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан 
тасдиқланганидан сўнг қуйидаги тадбирларни амалга оширади: 
1. Бир кунлик муддатда участка сайлов комиссиясининг биринчи 
ташкилий мажлисида қуйидаги масалаларни кўриб чиқади: 
участка сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни 
ўтказишга доир иш режасини тасдиқлаш; 
участка сайлов комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш; 
участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан сайловчиларнинг ҳар 
кунги қабулини ташкил этиш; 
участка сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилигини ташкил 
қилиш; 
участка сайлов комиссиясининг иш ҳужжатлари номенклатурасини 
ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалда қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш. 
2. Участка сайлов комиссияси жойлашган бинони белгиланган тартибда 
жиҳозлашга зарур бўлган ташкилий ишларни амалга оширади. 
3. Сайловчиларни участка сайлов комиссиясининг телефон рақами, иш 
вақти ва овоз бериш жойи ҳақида хабардор қилади. 
4. Сайловчилар рўйхатларининг тузилишини ва уларнинг сайловга ўн 
беш кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини 
таъминлайди. 
5. Сайлов участкаси ҳудудида яшовчи биринчи марта овоз берувчи, 
бемор, кекса ёшдаги ҳамда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган 
сайловчилар рўйхатини шакллантиради. 
6. Округ 
сайлов комиссиясидан далолатнома асосида сайлов 
бюллетенларини ҳамда Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафаретни 
қабул қилиб олади ва бюллетенларнинг сақланишини таъминлайди. 
7. Сайловчиларни овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида сайловдан 
камида ўн кун олдин хабардор қилади.
8. Округ сайлов комиссиясидан олинган сайлов бюллетенларини икки 
нафар участка сайлов комиссияси аъзосининг имзоси ва комиссия муҳри 
билан тасдиқлайди ҳамда уларнинг сақланишини таъминлайди. 

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling