Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига қўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг тассаруфидаги ўқув муассасаларида хайдовчиликга ва касб-хунарга ўқитишнинг афзалликлари тўғрисида маълумот
Download 28.5 Kb.
|
афзаллиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига қўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тассаруфидаги ўқув муассасаларида турли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчилигига ва касб-хунарга ўқитишнинг афзалликлари тўғрисида маълумот Адлия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига қўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Уставига асосан Ташкилот томонидан фойда олиш ўзининг асосий максади қилиб қўйилмаган ва ташкилотнинг хўжалик фаолияти йўналишидан олинган даромадлари ҳисобидан топилган соф фойдаси унинг аъзолари ўртасида тақсимланмайди. Фаолиятдан тушган маблағлар Ташкилотнинг устовор вазифаларини бажариш учун йўналтирилади. Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига қўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасалари ва ўқув спорт техника клубларининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчилигига ва касб-хунарга ўқитиш бўйича узоқ йиллик тажрибага эга. Ташкилот ўқув муассасаларида турли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчилигига ва касб-хунарга ўқитиш ўқув жараёни тасдикланган намунавий ўқув дастурларга ва давлат талабларига асосан тўлиқ ананавий ва масофавий шаклда ташкил килинган. “В” тоифали автомототранспорт воситалари ҳайдовчилигига тайёрлаш ўқув дастурининг 224 соати назарий машғулотлардан, 52 соати автомобилни амалий бошқариш машғулотларидан, “ВС” тоифали автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув дастурининг 288 соати назарий машғулотлардан, 56 соати автомобилни амалий бошқариш машғулотларидан, “С” тоифали автомототранспорт воситалари ҳайдовчилигига қайта тайёрлаш ўқув дастурининг 160 соати назарий машғулотлардан, 15 соати автомобилни амалий бошқариш машғулотлардан иборат бўлиб, ўқув моддий база ва техникалардан фойдаланиш учун ўқувчилардан қўшимча сарф-харажатлар талаб этилмайди. Ҳукумат қарорларига мувофик “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши тасарруфидаги Ахборот технологиялари Маркази томонидан “Е-автомактаб” онлайн таълим платформаси ишлаб чиқилган. Тизимдаги барча ўқув муассасалари ушбу таълим платформасига интегерация қилинган. Ушбу таълим платформаси орқали тизимдаги ўқув муассасалардаги ўқув жараёнлари устидан доимий мониторинг олиб борилади ва ўқув жараёнининг шаффофлиги таъминланган. Таълим учун тўловлар Ташкилот ўқув муассасаларининг ҳисоб рақамларига тўғридан-тўғри пул ўтказиш орқали ёки ўқувчилар томонидан фақат банк муассасаси орқали амалага оширилиши белгиланганлиги коррупциявий ҳолатларни олдини олишга қаратилган. “Ватанпарвар” ташкилотларида таълим олаётган фуқоралар ва уларнинг оила аъзолари учун Ташкилотнинг ўқув муассаса ва ўқув спорт техника клубларида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича 12 йўналишда (29 турли) спорт тўгаракларида бепул шуғулланиш имконияти мавжуд. Ташкилот ўқув муассасаларида техник хизмат кўрсатиш соҳасига 5 турдаги мутахассисларни (вулканизаторчи, электрик-аккумуляторчи, газ-электр пайвандчи, чилангар, автоэлектрик) тайёрлаш жараёни йўлга қўйилган. Ташкилот ўқув муассасаларида таълим олган тўғрисида фуқароларни маълумотлари 70 йил давомида архивда сакланиши таъминланади. Махаллий хокимликлар ва бошқарув орган, идораларининг мурожаатларига қўра Ташкилот тассаруфидаги ўқув муассасаларининг раҳбар, ходимлари ва техникалари давлат байрамларида ва турли тадбирларда беғараз иштироки таъминланади. Download 28.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling