Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодий ўзгаришлар ҳаётга изчил жорий этила бошлади
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ АВТОМОБИЛЛАШТИРИШ ВА ЙЎЛ ТАРМОҚЛАРИНИНГ
Download 199 Kb.
|
1 БОБ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ АВТОМОБИЛЛАШТИРИШ ВА ЙЎЛ ТАРМОҚЛАРИНИНГ
ЎСИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ Таянч сўзлар ва иборалар: автомобилсозлик; автомобиллаштириш; йўл тармоқлари; автомобиллаштириш кўрсаткичи; Президент қарорлари ва фармойишлари; Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; халқаро магистраллар; тармоқ зичлиги. Бутун дунёда автомобиллар сони кундан-кунга кўпайиши кузатил-моқда. Бундай ҳолат биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасига хосдир. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин мамлакат иктисодиётини кўчайтириш мақсадида автомобилсозлик саноатини ривожлантириб, Андижон вилоятининг Асака шаҳрида Жанубий Корея билан ҳамкорликда “УзДЭУ авто” қўшма корхонасида енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган завод қурилиб, 1996 йилдан бошлаб NEXIA, TICO, DAMAS ва 2001 йилнинг август ойидан эса MATIZ русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлади. Дунё автомобил бозоридаги мавжуд кескин рақобатнинг мавжудлигига қарамасдан, Ўзбекистон автомобил саноати йилдан-йилга ишлаб чиқариш суръатларининг ўсишига ва иқтисодий кўрсаткичларнинг ошиб боришига эришмоқда. “ЎзДЭУ авто” корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони 2007 йил 1 январ ҳолатига кўра 661 мингтадан ортиб кетди. 2006 йилда 140 мингдан ортиқ автомобиллар ишлаб чиқарилиб, 2005 йилга нисбатан 38,7 фоиз ўсишга эришилди. 2006 йил натижаларига кўра, Республика ялпи ички маҳсулотидаги автомобил саноатининг улуши 9 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, жаҳон бозорига ўзбек автомобилларини эскпорт қилишнинг сезиларли даражада ортишига эришилди. 1996 йилда 880 та ўзбек енгил автомобили экспорт қилинган бўлса, 2006 йилга бу 82537 донани ташкил этди ёки сал кам 94 мартага кўпайди. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси дунё ҳамжамиятига автомобил ишлаб чиқарадиган заводга эга бўлган 26-давлат бўлиб кирди. Умуман Ўзбекистон Республикасида 1996 йилдан бошлаб хусусий секторда автомобил транспортининг сони йилдан-йилга ортиб бормокда, хусусан охирги 2003-2008 йилларда бу ўсиш кўрсаткичи ўртача 2-5,4%ни ташкил этди (1.1- жадвалга қаранг). Download 199 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling