Ўзбекистон республикаси “навоий кон – металлургия комбинати” давлат корхонаси


Download 125.44 Kb.
bet11/20
Sana28.12.2022
Hajmi125.44 Kb.
#1022640
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Ichki tartib intizom

3.11. ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАР:
3.11.1. Жамоатчилик ташкилотларига сайлаш ва сайланиш;
3.11.2. Ўқув жараёнида тажриба амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифлар киритиш;
3.11.3. Институтнинг Ахборот-ресурс маркази, ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа бўлимлар хизматидан фойдаланиш;
3.11.4. Институт маъмуриятининг буйруқ ва фармойишлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш;
3.11.5. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
3.11.6. Иш жараёнида мулоқот қиладиган институт ходимлари, талабалари ва бошқа шахслар билан хушфеъл муомалада бўлиш;
3.11.7. Иш берувчининг буйруқ, фармойиш ва кўрсатмаларини ўз вақтида ҳамда аниқ бажариш;
3.11.8. Меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларга риоя қилиш;
3.11.9. Кийиниш маданиятига риоя қилиш. Институт ҳудудида ибодат либосларини (ўралган ҳолда) киймаслик ёки диққат эътиборни ўта жалб қилувчи кийимларда юрмаслик, мавсумга мос келадиган классик усулида кийиниш;
3.11.10. Институт бўлимлари, факультет ва кафедраларга тегишли бўлган моддий товар бойликлари ва лаборатория жиҳозларидан оқилона фойдаланиш, уларни асраб-авайлаш, модий бойликлар ва жихозларга зарар етказилганда унинг қийматини қоплаш;
3.11.11. Институт лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа жиҳозларини бинодан ташқарига рухсатсиз олиб чиқиб кетмаслик;
3.11.12. Амалий ва тажриба машғулотлари бошланиши олдидан дарс мавзусига мос қурилма ва асбобларни ўз вақтида тайёрлаш;
3.11.13. Лаборатория ишлари тавсифномаларини тадбиқ қилиш;
3.11.14. Талабаларга амалий ва лаборатория машғулотларини бажаришда ёрдам бериш;
3.11.15. Дарс тугагач, лаборатория хоналарини тартибга келтириш;
3.11.16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ижро интизомига, ўқув ва меҳнат интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, институтнинг Устави, Ички тартиб қоидалари, институт Кенгаши қарорлари, ректор буйруқлари ҳамда таълим тизимига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қўйилган мақсад ва вазифаларга, шунингдек ўзининг хизмат вазифаларига риоя этиш.



Download 125.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling