10. Судланувчи Очилова Район Ҳайитмуродовна
(Ochilova Rayhon Hayitmurodovna) Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисмиларида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилсин. Унга;
Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан
3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан иш
ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда
1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61,59-моддалари тартибида, Очилова Райҳон Ҳайитмуродовнага тайинланган жазоларга қисман қўшиш йўли билан жиноят мажмуи бўйича узил-кесил 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин
Очилова Райҳон Ҳайитмуродовнага жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 2019 йил 24 сентябрдаги ҳукми билан тайинланиб, жазоси жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг 12.12.2019 йилдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 7ой 9 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш қисми бекор қилинсин ҳамда ушбу ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган қисми Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида мазкур ҳукм билан тайинланган жазога қисман қўшилиб, узил-кесил 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
228
1-2107-2201/21 Ҳужжат имзоланган: Курбонов Акмал Абдишукурович, 10.10.2022
Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазо муддати 2022 йил 2 февраль кунидан бошлаб ҳисоблансин. Р.Очилованинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда қолдирилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |