Ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
Расмни горизонтал ўқ бўйича (чап, ўнг) жойлашиши
Download 1 Mb.
|
Proektiv metodikalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чизиқларнинг характерини баҳолаш
- Фигура контури
Расмни горизонтал ўқ бўйича (чап, ўнг) жойлашиши: агар расм кўпроқ чап томонда жойлашган бўлса, одам кўпроқ ўтмиш тажрибасига таянади, ўз ўзини таҳлил қилишга мойил, хатти- ҳаракатларида қатъиятсиз, пассив; агар расмни кўпроқ қисми ўнг томонда жойлашган бўлса, у ҳолда бу одам ўйлаганини дарҳол амалга оширувчи ҳаракатчан, фаол ва сергайрат.
Чизиқларнинг характерини баҳолаш: енгил чизиқлар - куч-қувватнинг етишмаслиги, эркин эмаслик; босим билан чизилган чизиқлар - тажовузкорлик, шаддодлик, сўзини ўтказиш, қатъият, тиришқоқлик, хавотирлилик; текис бўлмаган босиб чизиш - импульсивлик, ўзгарувчанлик, беқарорлик, хавотир (ташвиш). Фигура контури: узилмай чизилган чизиқлар - изоляция; контур узилиши - низо сфераси; кўп учли бурчаклар - тажовузкорлик, ёмон мослашув (адаптация); қўш чизиқлар - хавотир, қўрқув, шубҳа гумон; штрихлар (чизиқ) чизиш - хавотирлик зонаси. «Ёмғир остидаги одам» проектив методикасида одам фигураси қандай тасвирлангани аҳамиятли: чапга қараган - диқкати ўзига, ўз фикрлари, ўтмишдаги кечинмаларига қаратилган; ўнгга қараган - расм муаллифи келажакка интилган, фаол; одам орқаси билан тасвирланган, энсаси кўриниб турган бўлса - ёпиқлик, низоларни бартараф қилишдан қочиш. Агар одам чопаётган қилиб тасвирланган бўлса, расм муаллифи муаммолардан қочишни хоҳлайди. Юриб кетаётган одам яхши мослашганлик (адаптация)ни билдиради. Агар одам расмда омонат (қалқиб тургандек) турган бўлса, таранглик, ушлаб турадиган асоси - мувозанати йўқлигини билдиради. Таёқчалардан иборат фигура негативизм, методикага қаршиликни билдиради. Ўта болаларча, ўйинли расмлар қўллаб-қувватлашга, маъқуллашга эҳтиёжни билдиради. Ҳазил расмлар ўзига нисбатан баҳоловчи муҳокамалардан қочиш, бирор ҳислати етишмаслик, номукаммаллик кечинмалари, душманлик, адоватни билдиради. Тана Бош - интеллект ва назорат сфераси. Нопропорционал катта бош синалувчининг ишончли фикрлашини билдиради. Кичкина бош - интеллектуал ноадекватлик, ижобий хислатлари етарли эмаслик кечинмаларини билдиради. Бўйин — ақлнинг ҳиссиётлар билан алоқаси. Ҳаддан ташқари катта бўйин, расм чизувчи ўзининг тана импульсларини сезиб, назорат қилишга уринишини билдиради. Узун, нозик бўйин ўз тана импульсларини англашда тормозланишни билдиради. Қисқа семиз бўйин - расм чизувчи ўзининг заиф томонларига, хоҳишларига ён босишини билдиради. Бўйин рўмолча билан боғланган бўлса - ақл билан ҳиссиётлар ўртасида боғлиқликнинг узилишини билдиради. Елкалар - жисмоний куч белгиси. Елка қанча катта бўлса ҳукмронликка, тан олинганликка эҳтиёж шунчалик кўплигини билдиради. Кичик елка - ўзининг арзимаслигини, нотовон, обрўси йўқдек ҳис қилишини билдиради. Суйри елкалар - умидсизлик, чорасизлик, айбдорлик ҳиссидир. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling